☀️ SURXONDARYO SADOSI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Мамлакатимизда ва вилоятимиздаги ҳаётига оид энг сўнгги хабар ва янгиликлар эълон қилиб борилади
Шунингдек, фуқаролар мурожаатларини алоқа ботимиз @S_Sadosi_bot орқали йўллашлари мумкин

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Ҳалол насия банк кредитидан қимматроқ

Ҳа, тўғри эшитдингиз. Тинмай ҳалоллиги айтилиб фаол равишда реклама қилинаётган ушбу хизмат шунчаки диндан фойдаланиб одамлардан кўпроқ пул ундириш схемасидан бошқа нарса эмас.

Шунингдек, кўп муддатли тўлов таклифларида «атиги 100 минг сўмга» деб ёзиб қўйишади. Бу эса молиявий саводхонлиги паст бўлган аҳоли қатламини улкан қарзларга кириб қолишига сабаб бўлмоқда.

Чунки истеъмолчи якунда қанча пул тўлаши, маҳсулот нархи, қарз аслида қанча эканини билмайди.

📨 @Surxondaryo_Sadosi


📊 Сурхондарёда қанча аҳоли борлигини биласизми?

📈Сурхондарё вилоятнинг доимий аҳолиси сони 2025 йил 1 январь ҳолатига 2 млн 945 минг 512 кишини ташкил этмоқда. Вилоят аҳолиси 2024 йил бошидан 68,4 минг кишига ёки 2,4 фоизга ўсган. Аҳоли зичлиги 1 кв. км га 146,5 кишига тўғри келади

⤵️Ҳудудлар бўйича доимий аҳоли сони:

🔸 Денов тумани – 430 453 киши;
🔸 Қумқўрғон тумани – 261 617 киши;
🔸 Жарқўрғон тумани – 244 010 киши;
🔸 Шўрчи тумани – 234 215 киши;
🔸 Сариосиё тумани – 232 904 киши;
🔸 Шеробод тумани – 214 902 киши;
🔸 Термиз шаҳри – 207 326 киши;
🔸 Олтинсой тумани – 197 375 киши;
🔸 Узун тумани – 192 423 киши;
🔸 Музработ тумани – 156 812 киши;
🔸 Ангьор тумани – 147 027 киши;
🔸 Бойсун тумани – 127 078 киши;
🔸 Қизириқ тумани – 126 904 киши;
🔸 Термиз тумани – 87 200 киши;
🔸 Бандихон тумани – 85 266 киши.

📨 @Surxondaryo_Sadosi


Жарқўрғонда сувдан ноқонуний фойдаланганлар 15 млн сўмлик маъмурий жаримага тортилди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда хизматлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш ҳолатлари ўрганилди.

Тадбир натижасида Матонат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 4 та ичимлик сувига ноқонуний уланиш ва фойдаланиш ҳолати аниқланди. Уларга МЖтКнинг 163/1-қисмига асосан умумий 15 миллион сўмлик маъмурий жарима расмийлаштирилди.

Шунингдек, “Сурхондарё сув таъминоти” АЖга етказилган зарар миқдори 11,520 миллион сўмни ташкил қилди.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

📨 @Surxondaryo_Sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Зарчоб-2А» кичик гидроэлектрстансияси ишга туширилди

📨 @Surxondaryo_Sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
23 ёшли йигит гиёҳванд моддаларини сотгани учун жазоланди

мухбир: Муқаддас Панжиева

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


“Ташаббусли бюджет” жараёнида илгари сурилган лойиҳалар қандай мезонлар асосида танлаб олинади?

1-февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1-мавсуми бошланади. Илгари сурилган лойиҳалар Ишчи комиссия томонидан қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

1️⃣ лойиҳада акс этган муаммо/тадбир тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши;

2️⃣ жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (йўлларни таъмирлаш, хиёбонлар ва болалар майдончаларини барпо этиш, ижтимоий соҳа обектларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва шу кабилар);

3️⃣ жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (шахсий автомашина, турар жой, бино-иншоотларни харид қилиш, маъмурий биноларни таъмирлаш);

4️⃣ тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасида пуллик хизмат асосида фойдаланилмаслиги;

5️⃣ бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал, алоқа ва Интернет хизмати учун тўловлар, шунингдек, канстовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);

6️⃣ маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ҳамда бошқа эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлмаслиги;

7️⃣ бошқа дастур ёки Ҳукумат топшириқлари асосида молиялаштириш манбаси аниқ белгилаб берилган обект ёки ишларни ўз ичига олмаслиги;

8️⃣ лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробари — 1,5 млрд сўмдан ошмаслиги лозим.

Бунда, бир хил мазмундаги бир неча лойиҳалар илгари сурилган бўлса, улардан маълумоти тўлиқ кўрсатилган дастлабки киритилган лойиҳа қабул қилинади.


"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


«Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсуми 1 февралдан бошланади

«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2025 йилги биринчи мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.

Бунда:

1️⃣ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
2️⃣ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
3️⃣ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
4️⃣ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги биринчи мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Боботоғ" чегара пункти фаолияти

мухбир: Муқаддас Панжиева


📨 @Surxondaryo_Sadosi


Қизириқ туманига ҳоким тайинланди

Бугун Қизириқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Вилоят раҳбари Улуғбек Қосимов шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилганлигини билдириб, Алламуротов Шерхон Йўллиевич номзодини Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Шерхон Алламуротов 1986 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Подполковник ҳарбий унвонига эга.

Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли вазифаларда, хусусан, вилоят Ички ишлар бошқармасида бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. Тайинловга қадар у 2023 йилдан буён Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди. 

📨 @Surxondaryo_Sadosi


🇹🇯 Ўтган ҳафта Эмомали Раҳмон 10 йилдан ортиқ лавозимда бўлган мамлакат мудофаа вазири, бош прокурори ҳамда алоқа хизмати бошлиғини ишдан олди. Охирги икки амалдор Тожикистон президенти қудалари эканлиги айтилади.

Раҳмон, шунингдек, Олий суд, Олий иқтисодий раисларини ҳам лавозимидан олган. Президент аппаратида ҳам кадрлар алмашуви юз берган.

Экспертлар ушбу истеъфолар ҳукуматни ёмон репутацияга эга амалдорлардан тозалаш, Рустам Эмомали командасига кенгроқ йўл очиш мақсадида амалга оширилган бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

📨 @Surxondaryo_Sadosi


⚡️ Ўзбекистон ва Афғонистон Ҳайратон—Мозори Шариф темирйўлидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтирди

2025 йил 21-23 январь кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон Жамоат ишлар вазирининг темир йўл масалалари бўйича ўринбосари М.И. Соҳибзода бошчилигидаги делегация билан самарали учрашувлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Маҳкамов бошчилигида ўтказилган учрашувда афғон томони билан трансафғон темир йўл қурилиш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш юзасидан фикр алмашилди ва томонлар келгуси ишларни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

Шу билан бирга, икки давлат темир йўл маъмуриятлари ўртасида фаол ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўлидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича шартномани узайтириш юзасидан келишувга эришилди.

Бунда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Согдиана транс» МЧЖ «Ҳайратон – Мозори-Шариф» темир йўлига хизмат кўрсатувчи оператор сифатида сақланиб қолади.

📨 @Surxondaryo_Sadosi


Кенгаш раиси вилоят судлари судьялари билан очиқ мулоқот ўтказди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров Сурхондарё вилоят судлари судьялари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбир аввалида куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши билан Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланган Зоир Аманович Рустамов таништирилди.

Айтилдики, юксак лавозимга муносиб кўрилмоқ, аввало, катта ишонч, бундай ишонч жамиятда ижтимоий адолатни таъминлашдек шарафли бурчни ҳалол меҳнат ва фидоийлик билан амалга ошириш орқали оқланиши лозим. Ушбу таъкид нафақат янги тайинланган судлов ҳайъати раиси, балки барча судьяларга бирдек тааллуқли. Зеро, судьялик мақоми ушбу лавозим эгасидан нафақат иш фаолиятида, балки ишдан ташқари пайтда ҳам намунали хулқи ва ҳалол-поклиги билан ибрат бўлмоғини талаб қилади.

📨 @Surxondaryo_Sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АҲОЛИГА ПИЁДАЛАР ЙЎЛАКЧАСИ ЗАРУР

📨 @Surxondaryo_Sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қизириқ туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб туриб, Жиноят кодексининг 25,168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ўсади.

2025 йил 1 апрелдан марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун тариф ойига:
•200 кВт/соатгача бўлган ижтимоий норма доирасида 225 сўмдан 300 сўмгача ошади;
•201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 500 сўм;
•1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 750 сўм;
•5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 875 сўм;
•10 минг кВт/соатдан юқори истеъмол учун 1000 сўм этиб белгиланади.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ Бугун Давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни

Азиз божхоначилар!

Сизларнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ҳамда халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган шарафли ва масъулиятли хизмат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Бир нафар масъул учун 100,0 млн сўмдан ортиқ иш ҳаққи!

Ҳалқ таълими Вазирининг биринчи ўринбосари Агриппина Шин вазирдан ҳам кўп оларкан (174,0 млн сўм).

Умуман олганда, ушбу тарқалган маълумотда 50,0 млндан кам иш ҳаққи оладиган масъуллар йўқ!

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Ҳурматли фуқаролар !

Тошкент шаҳри ва водий вилоятларида газ босимининг пасайиб кетиши сабабли, Сурхондарё вилоятида метан заправкалари ўз фаолиятини 3 кунга тўхтатади. Ушбу ҳолат газ таъминотидаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ушбу маълумотни барча ҳайдовчиларга етказишингизни сўраймиз.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Термиз тумани ҳудудида 8 ёшли бола Дамас автомашинаси туртиб кетиши натижасида вафот этди.

"SURXONDARYO SADOSI" каналига обуна бўлинг 👇
📨 @Surxondaryo_Sadosi


Сурхондарё вилояти ҳокимининг 14 январь муносабати билан ўринбосарлари ва шаҳар-туман ҳокимларини мукофотлаш учун 661 млн сўм ажратган фармойиши қайта кўриб чиқилиб, бекор қилинибди.

Маблағлар "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурига йўналтирилиши белгиланмоқда.

📨 @Surxondaryo_Sadosi

20 last posts shown.