Forward from: Fitrat.uz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚУРЪОН ҚИРОАТИДАН КЕЙИН СОФФАТ СУРАСИНИНГ ОХИРИНИ ЎҚИШ
CАВОЛ: Бизда Қуръон ўқилгандан кейин “Субҳана роббика роббил иззати” оятини ўқилади. Бунинг асоси борми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу оятлар Соффат сурасининг охирги уч ояти бўлиб, Қуръон қироатидан кейин ўқиш бизда жорий бўлган гўзал одатдир. Уламоларимиз уни қуйидаги ҳадиси шарифга кўра жорий қилганлар.
عن الشعبي قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من سره أن يكتال بالمكيال الأوفى من الأجر يوم القيامة ، فليقل آخر مجلسه حين يريد أن يقوم سبحان ربك رب العزة عما يصفون . وسلام على المرسلين . والحمد لله رب العالمين
“Шаъбийдан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида туришдан аввал: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн”ни ўқисин”, - деганлар (Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Қуръон қироати ҳам алоҳида мажлис, яъни мустақил амал ҳисобланади. Қори Қуръон тиловат қилгач, ушбу оятлар билан якунлаш мазкур ҳадисга мувофиқдир. Аммо ушбу оятни қироатдан кейин ўқиш фарз, вожиб ёки суннат амал эмас. Яъни кимдир ўқимаса, гуноҳкор бўлмайди.
Бундан ташқари илмий-маърифий ёки бошқа турдаги суҳбатлар якунида ҳам мазкур оятларни ўқиш маҳбуб амал саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA