Forward from: Танатоз
Японлар ўз анъаналарига ўта садоқатли халқлардан бири бўлиб, ХIX аср охирларига келиб мустамлакачилик тўридан ўзини сақлаб қолган саноқли Осиё давлатларидан бири ҳисобланади. Японларнинг мўжизавий тарзда мустақилликни сақлаб қолишининг асосий сабабларидан бири мафкуравий таҳдидни ўз вақтида тўхтатиб қола олганлигида эди. XVI аср охирларига келиб бошқа Осиё давлатларида бўлгани каби Японияга ҳам ғарбликлар ўта сер қатнов бўлиб қолишганди. Ғарблик савдогарлар билан бирга кўплаб миссионерлар, машшоқлар,артистлар, шаллақилар бу ўлкани макон қилиб олиб, халққа ўзлари билан олиб келган “маданият”ни сингдира бошлашди. Ҳокимиятда бўлган Токугава сулоласи вакиллари миллатга нисбатан бўлаётган руҳий тожовузга нисбатан ўта кескин муносабат билдиришади. Дастлаб Португаллар кейин эса барча Европаликлар мамлакатдан бадарға қилинади. Мамлакатга кришга урунган ҳар қандай ғарбликлар учун қатл жазоси қўлланилади. 1630 – йилда Европадан ҳар қандай турдаги бадиий адабиёт намуналарини олиб келиш таъқиқланди. 1636-йилга келиб эса Самурайлар учун ҳар қандай Ғарбда тайёрланган ашёни сотиб олиш таъқиқланди.
ХIX ўрталарига келиб Марказий Осиё хонликларида дастлаб маҳаллий яҳудийлар, кейинроқ эса ғарб “маданияти”га маҳлиё бўлган маҳаллий “реформаторлар” томонидан мавжуд сиёсий тузумни “ислоҳ”қилиш ғоялари пайдо бўла бошлади. Истило аввал иқтисодий, кейин ғоявий ва энг охирида ҳарбий кўринишда бўлади. Ҳарбий истило бошланган вақтда халқнинг аксарият қисми мағлубликни тан олган, бамисоли йиртқич чангалини сўнги нафасларини олиб, охирги марта типирчилаётган ўлжанинг ҳолати каби бўлади. Дастлаб мусулмон таълим тизимини “ислоҳ” қилишни даъво қилганлар, 1917-йилдан бошлаб шаръий тузумни дунёвий тузумга ўзгартириш учун жаҳд қилдилар. Дастлаб китоб чоп этиш дастгоҳида арабий ҳарф ва белгиларни босиб чиқариш имконсизлигини, сал вақт ўтмай, араб алифбосидаги айрим товушларнинг турк тилида йўқ экани ва бу товушларни ўзлаштириш маҳаллий болалар учун мураккаб экани, 3000 га яқин шаклларни ўзлаштиргандан кўра 33 та ҳарфни ўргани осон эканини тарғиб қила бошладилар. Бир қарашда мантиқан тўғри ҳаракатга ўхшайди, Арабий алифбони тўғри талаффуз қила олиш, қўшимча белгилари билан матинни ўқий олиш бир мунча вақт талаб қиладиган машаққатли иш бўлиб, ундан кўра европача кўринишдаги алифбони ўрганиш анча осонроқ эди. Лекин бу ёруғ мақсаднинг қоп қора, жирканж томони шунда эдики янги усулда савод чиқарган болалар Қуръонни ўқишда қийналишар эди. Аксар янги мактабларда Қуръон(ҳафтияк) ўқув дастуридан чиқариб ташланди. 1920 йилдан кейин ислоҳ қилинган алифбода ислоҳ қилинган таълим тизимида дарслар ўтила бошланган бўлса кейинчалик бутунлай бошқа, бегона алифбога ўтилди лекин халқ шу 70 йилдан ортиқ вақт давомида на саводли бўлиб қолди ва на тараққий қилди. Чунки асли бошидан “ислоҳот”дан мақсад халқни саводли қилиш эмас, ўзлигидан узоқлаштириб, манқуртга айлантириш бўлган.
Алифбо масаласида қизиқ бир маълумотни ўқиб қолдим, яҳудий алифбоси 22 ундош ҳарфлардан иборат бўлиб, унли товушларни ифодалаш учун араб алифбосидаги “зеру забар” каби бу алифбода ҳам “некудот”лардан фойдаланилади. Бундан ташқари кўплаб араб товушларига монанд товушлар ҳам бор экан.
Ҳинд алифбосида 50 га яқин белгилар бўлиб булар ҳам ўзига яраша мураккабликларга эга.
Япон алифбосида эса 3000 миннга яқин белгилар бўлиб, мактаб ўқувчиси энг камида 2136 белгини ёдлага мажбур экан.
Хитой алифбоси эса тахминан 40 000 дан 80 000 гача белгилардан иборат бўлиб, хитойчани амаллаб гапириш учун 800 дан 3500 гача белгиларни ёдлашга тўғри келар экан.
Қизиқ томони шу ки дунё тамаддуни чўққисидаги бу халқларнинг ҳар бири ўз маданиятига ўта садоқатли ҳисобланиб, ҳеч бирида “маърифат” учун кураш баҳонасида алифбо йўқ қилинмаган.
Ислоҳот бошида турганларнинг ўзлари хизмат қилган кучлар томонидан халқ душмани сифатида йўқ қилинди.
Мунаввар Абурашидхонов ўз хотираларида келтирганидек
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

..бу тартиб ҳазрат Имоми Аъзамнинг тартиблари, буни бузаман деган кишининг ўзи бузулур.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920