Танатоз


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Қўрқсанг гапирма, гапирдингми қўрқма..
Murojat uchun: @TanatozBot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Оддий бир телеминора, жазо лагерларидаги минглаб кузатув минораларининг ўрнини боса олади. Бунда соқчиларнинг ҳам ҳожати йўқ. Маҳкумлар ўзларини ўзлари кузатадилар, назорат қиладилар, тиканли симтўсиқлар уларнинг мияларида ўрнашган бўлади...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фликнинг саргузаштлари филмидан ажойиб лавҳа.
Бошқарув, сиёсат каби тушунчаларнинг моҳиятини англаш учун базан мултфилм кўриб туриш ҳам фойдали бўлади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920



1k 0 13 5 20

Аччиққина #шеър

БОЛА-ЧАҚА

“Мен кетдим!” — деди Широқ,
Бу сўнгги қарор эди.
Сен ҳам борардинг, бироқ
Бола-чақанг бор эди.

Туғ кўтарди Эр Тўнга,
Кетди Зарафшон бўйлаб.
Секин қайтдинг ортингга
Бола-чақангни ўйлаб.

Бола-чақа деб сотдинг
Ёвга Юрт оғасини.
Ичкаридан қулатдинг
Тошканд дарвозасини.

Сен ҳам одамсан наҳот?
Ўрнинг йўғу бордайсан.
Дўппи тор келган заҳот
Бола-чақам бор дейсан.

Қуритардим зотингни,
Ўтирмасдим шеър сўйлаб.
Айтолмайман отингни
Бола-чақамни ўйлаб...

© Иқбол Мирзо


биздан узоқлашманг https://t.me/tanatoz1920


1939-1945 йилларда япон аскарларини "тинчлантириш" учун Пинангга келтирилган Хитойлик ва Малайзиялик қизлар.

Қул озод бўлишни, қулликнинг йўқотилишини эмас ўзининг қуллари бўлишини орзу қилади

деганди бир файласуф.
Замонавий хитой томонидан Шарқий Туркистонга нисбатан олиб бораётган сиёсати ҳақида ўйлаб юқоридаги сўз хаёлимга келди.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Токи руҳ тирик экан, жисм қуллик кишанига асло рози бўлмайди...


Фаластинлик болакай, истило остидаги Ғаззо кўчаларида Супермен кийимида. Ғаззолик мусулмонларнинг ҳар бири қаҳрамон. Дунёга ҳукмрон бўлишга даъво қилаётган қора кучларга қарши тура олиш, ўз ғояси, маслагида қатъийлик кўрсата олиш учун инсонга темир ирода ва иймон керак.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Инсонни юзига қараб мияси бор ё йўқлигини билиб бўлмасада, аммо у билан суҳбатлашгач бу яққол билинади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Амир Шохмуроддан кейин Бухорода тарихида фитналар даври бошланди. Бу жараёнда асли Марокашлик, Сионизм ва бухоро яҳудийлариниг ғоявий отаси Йосеф Маманнинг хизмати катта бўлган. Бухоро яҳудийлари ғарб истилочи давлатлари фойдасига жосуслик қилишган. Ёки Ғарблик жосусларни ахборот ва моддий кўмак билан қўллаб туришган. Худди шунингдек Ғарб ҳам уларни қўллаб қувватлаб турган. Элчи, савдогар, мулла (Демезон) кўринишида Бухорога кириб, яҳудий жамоалари билан боғланишга уринишган (барон Мейендорф). Муллойи Калон Пинхас гa-Гадоль (1788–1858) даврида айниқса ғарб билан яқинлашув, ғоявий мадат олиш кучайди. Савдогар Яқуб Самандаров бу лойиҳанинг илк ижрочиларидан бўлган. У Астраханга келиб шотланд миссионерлари билан алоқа боғлайди. У ўз жамоасига Таврот китоби кераклигини айтиб, ёрдам сўрайди. Лондон жамияти унинг илтимосини қондириб бир неча юзлаб “Янги Аҳд”китоблари, Пайғамбарлар китоби ва миссионерлик ғоялари акс эттирилган иброний тилидаги рисолаларни Астраханга юборади.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

1.5k 0 26 19 54

Ҳар доим қовун тушуради, базан ўйлаб қоламан бу ўзи телбами ёки ўзини телбага соладими...
Эҳ сен пайдо бўлмай кўрпачага тўкилиб кетганинг яхши эди.

1.5k 0 17 137 117

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ибн Синони миллати нима?...

Миллатчи билан фоҳишанинг бир ўхшашлик томони бор. Иккиси ҳам ярамас феъли сабаб жамият томонидан салбий муносабатга учрасада, нафс ва ҳирснинг таъсирида ўзини идора қила олишмайди.

Марказий Осиёнинг "Исломийлашиб"бораётганлиги айрим қўшни давлатлар хавфсизлик тизими, сиёсий таҳлилчиларида хавотир уйғотмоқда. Сўнги вақтларда авж олаётган сохта миллатчилик васвасаларида ҳам айнан уларнинг ифлос қўли бор. Мақсад ягона ушбу улкан минтақа бир ғоя атрофида бирлашувини олдини олиш ва бир-бирига душман сифатида қарайдиган кўплаб гуруҳчаларни шакллантириш. Лавҳадаги шахслар каби фикрлайдиганлар аслида Ибн Синога ҳам, миллатига ҳам, динига ҳам тупуриб қўйишган. Бундай нусхалар у форс ёки турк бўлсин, миллат деган сафсата билан ниқобланиб, аслида ўзларини улуғ шахс деб эътироф этилишини истайдилар.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2.6k 0 21 23 73



Халқим...
Бир фарзандинг, бир муаллим кетаяпти... Олислардаги кичик бир юлдуз каби, милтиллаб сўниб бораяпти. Имконинг етса уни сақлаб қол...
Инсон учун яқин кишисидан ажралиш азоб, аммо бир имон-эътиқодли муаллимни йўқотиш, авом буни англайдими йўқми миллат учун фожеадир...
Аллоҳ умрини зиёда қилсин бир муаллим укамиз Рўзиев Нуриддин Мамадалиевич, жигар церрози касаллигига чалиниб, зудлик билан муолажа қилинишга муҳтож.
Рўзиев Нуриддин1988 йилда туғилган, оиласининг ёлғиз боқувчиси, 4 нафар фарзанднинг отаси.

Ушбу Устозимизга 1 ой ичида (1 ойдан кам вақт қолди) Хиндистонга олиб бориб жарроҳлик амалиёти ўтказилиши керак. (Биласиз, ўқитувчи эркакни имконияти қай даражада бўлишини). Жарроҳлик ҳаражати учун 30.000$ (ўттиз минг доллар) ҳисобланибди (бу ерда донор, шифохона, дори-дармон , операция ва барча бунга тегишли ҳаражатлар).

Ташхис натижалари юқорида кўрсатилган.

Маълумот текширилган, шунинг учун оммага олиб чиқилди.

Имкон қадар эҳсон қилинг, имкониятингиз бўлмаса дуо қилишингизни сўраб қоламиз.


9860082526533532 (Humo)
Рўзиев Нуриддин

9860176610722363(Humo)
Рузиева Дилдорахон

5614682117620866 (Uzcard)
Рузиева Дилдорахон

📲+998914782287 Рузиева Дилдора (беморнинг аёли)
📲+998907590049
Бегижонов Жаҳонгир (беморнинг барча ишларини қилаётган дўсти)

Агар эҳсон қилишга имконингиз бўлмаса ҳеч бўлмаса шу хабарни Аллоҳ ризоси учун деб тарқатиб қўйинг


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
1915-йилнинг ёзида Британия Галлиполи учун жангларда Усмонийларнинг қақшатқич қаршилигига учраб, кейинги ҳаракатларни давом эттиришга қодир бўлмай қолди. Шунда уруш стратегиясини ўзгартиришга қарор қилинди. Ўша йили Британиянинг Мисрдаги вакили Генри Макмагон Макка шарифи Шариф Ҳусейн билан алоқа боғлади. Ўзаро келишувга кўра Сурия, Месопотамия, Синай ярим ороли, замонавий Саудия ҳудуди Шариф Ҳусейнга бериладиган бўлди. Шартномага кўра 1916-йилнинг 5-июнида Шариф Ҳусейн Усмонийлар салтанатига қарши ялпи араб қўзғолонини кўтарди. Табаррук хонадон вакили бўлган бу инсон аввалгилар каби Ислом байроғини эмас, араб байроғини кўтарди.

Биритания мусулмонлар билан ниҳоятда эҳтиёткорлик ва маҳорат билан сиёсат олиб борди, улар энди мусулмонлар эмас, араблар, турклар, форслар.... ва бошқа миллатларга бўлиниб кетдилар... бўлиниб-бўлиниб, нураб кетдилар...
Афсуски 100 йил аввалги хатолар бадалини Ғазза тўлаяпти.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


ХЎЖА ЖАНДИЙ ВА ИТ ҲИКОЯТИ

Бириси сўрди Жандийдин: аё қул,
Сен афзалми ва ёки итми, айтгил?

Муридлар бу ҳарифни ошкора,
Қилурмиз, дедилар, биз пора-пора.

Уларни тўхтатиб, ман айлади пир,
Дедиким, маълум эрмас бизга тақдир.

Аё жоним болам, маълум эмас ҳол,
Нечук сенга жавоб бергумдир алҳол?

Агар иймонни манзилга саломат
Этолсам, яхшироқмен итдан албат.

Агар иймонни йўлда чалса авбош,
Дегаймен: кошки бўлсам итга йўлдош.

Чунон қаршингда парда эртаю кеч,
Ўзингни итдин ортиқ кўрмагил ҳеч.

Агарчи ит юриб, тупроқ кечар, кул,
Ва лекин сен билан бир гўшадин ул…





Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Бир куни мўғул ҳукмдорларидан бири шикордан қайтар экан йўлда ўз шогирдлари билан келаётган бир валий зотга дуч келибди. Шотирлари хоннинг олдига келиб бу инсон шу ҳудуднинг обрўли уламоси эканини айтишгач, хон уни ҳузурига келтиришларини буюрибди. Аскарлар валий зотни қўлини қайириб хоннинг ҳузурига олиб келишибди. Хон кибр билан уламога юзланиб: “Қани менга айтчи сен афзалми ёки мени овчи итимми?”-деб илжайибди.
Авлиё зот вазминлик билан: “...агар биз ушбу фоний дунёдан иймон билан ўтсак итдан афзалмиз. Агар иймонсиз ўтсак биздан ит афзалдир”-деб жавоб қилган эканлар.
Эҳтимол аллома шарқона зукколик билан, сўз ўйини қилиб, “сен ўзинг, Исломдан бебаҳра мавжудот итдан ҳам тубансан” дегандир.

Яқинда бир амали фақатгина ейиш ичиш ва ҳожат чиқаришдангина иборат бўлган мавжудот, ўзбекларни итга ўхшатибди. Бу махлуқни ҳақоратлаб бир пост қилмоқчи бўлдиму бундан бирор наф чиқишига кўзим етмагач, фикримдан қайтдим. Бундан ташқари айрим нарсалар борки, қанчалик оғир ботмасин, тан олишга мажбурмиз. Оддий бир мисол, мабодо бу мавжудот шу сўзни чечен, доғистонлик, армани ёки тожикка нисбатан ҳам қўллаганида эртаси куни кўчадан жасади топилиши мумкинлигини яхши англайди. Лекин ўзбек бўлса бағри кенг, кечиримли халқ, у кечириб юбораверади. Мабодо кетига тепсалар, кечирасиз ака орқам оёғингизга тегиб кетибди деб узур ҳам сўрайди. Ёки Москва кўчаларида бир ўзбекни оққулоқлар ўртага олиб тепкилашса ёнидан ўтиб кетаётган юзлаб ўзбеклар ўзини кўрмаганга олиб, бошини буриб кетиши ёлғонми? Бу махлуққа ўхшаганлар бизнинг феълимизни яхшилаб ўрганиб бўлгачгина, ишонч билан саҳнага чиқиволиб аккилашади. Яна бир мисол, ўз тили бўла туриб, гўёки бошида эри бўла туриб, бировларнинг эрига суқланадиган фоҳиша табиат каби, ўзгаларнинг, истилочининг тилида гапиришни шараф, зодагонлик белгиси деб ҳисоблайдиган “миллитдош”ларимизнинг борлиги ёлғонми? Биз ягона миллат сифатида бирлаштириб турадиган нарсалар миллий ғурур ва эътиқод каби тушунчалар алла қачон ўз қадрини йўқотиб бўлган. Ягона умумийлигимиз паспортимизда ёзилган “Ў з б е к”деган беш ҳарф холос.

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920

2.4k 0 20 57 107

Бир мактаб директори ишга оладиган ҳар бир ўқитувчига қуйидаги мазмунда хат ёзар экан:

«Муҳтарам устоз! Мен конслагерда бўлдим, мени кўзларим, одам боласи кўрмаган жиноятларга гувоҳ бўлди:
- малакали муҳандислар газ камераларини қуришини;
- юқори малакали шифокорлар томонидан гўдакларнинг заҳарланишини;
- маҳоратли ҳамширалар томонидан чақалоқларнинг сўйилишини;
- олий таълим муассасалари битирувчилари томонидан аёллар ва болаларнинг ҳиссизларча отилиши, ва ёқиб юборилишини...
Шу сабабдан ҳам мен ўқимишлилик деган ўлчовга у қадар ҳам ишонмайман. Сиздан илтимосим, болаларни аввало инсон бўлишига кўмаклашинг. Сининг машақатти меҳнатингиз ҳеч қачон илимли йиртқичларнинг, малакали савдойи, телбаларнинг, ўқимишли қотилларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиб қолмасин. Ўқиш, ёзиш ва ҳисоб илми қачонки гўдакларимизда инсонийлик ҳиссиётларини ривожлантирсагина бирор аҳамиятга эга бўлади».


Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Suratda Toshkent shaxrida yashovchi Abdivokhapova Umidaning farzandi - Qodirov Muhammadjon.

2018-yilda tug’ilgan

Qodirov Muhammadjonga Salomiy Sudirgi tashxisi qo’yilgan.

Endilikda Muhammadjonda miya yemirilishi boshlangan❕

Kasalning Hindistonda davosi topildi. Muhammadjon sahovatpesha insonlarning ko’magiga muhtoj. Hindistonda davolanishiga 20000$ ketadi aperetsaga uchun yig"ildi 16800💲

Karta raqami:

Uzkart: 8600 3329 9440 2091

Humo kart: 9860 0201 1341 1159

Ushbu kartalar onasi Abdivokhapova Umidaning nomida.

Onasining Telefon raqami:
+998998105027

Sizlardan Muhammadjonning holatiga befarq bo’lmasligingizni so’rab qolamiz.

Beminnat, beg’araz qilingan yaxshilikni Robbimiz mukofotlasin!
Robbimiz qalblarimizni ulfat etsin. Himmatimizni baland aylasin.

Har kim qo’lidan kelgancha (10.000 so’m) bo’lsa ham yordam bersa edi…


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Кейинги қўядиган постимиз учун обуначиларимиздан узур сўраймиз. Лекин кимдир Аллоҳни ўртага қўйиб нимадир сўраса бефарқ қараёлмайман. Бир синглимиз анчадан бери ёрдам сўраб ботимизга мурожаат йўллаяптилар, у кишига рад жавобини бериш мусулмончиликка ҳам, инсонийликка ҳам тўғри келмайди деб ҳисобладик. Мен постда қўйиладиган аёл ва уни фарзандини умримда кўрмаганман ва бу пост орқали кимдандир нимадир тама қилишдан йироқман. Лекин кичик бир каналчани адиминидан ёрдам сўраб илтимос йўллаяпганига ҳақиқатда ҳам муҳтож инсон деб ўйладим. Аллоҳ барчамизни ўзидан ўзгага муҳтож қилмасин. Лозим топсангиз эҳсон қилинг бўлмаса шунчаки ўтказиб юборинг

20 last posts shown.