Forward from: bakiroo
Алюминий банкалар ишлаб чиқариш рақобатни оширадими?
Тошкентда инвестицияларнинг умумий ҳажми 90 миллион долларга тенг, хусусан Халқаро молия корпорацияси (IFC) томонидан 18 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағлари ҳисобига алюминий банка ишлаб чиқариш заводи бунёд этилмоқда. Заводда 500 тагача янги иш ўринлари яратилиши мақсад қилинган бўлиб, ишлаб чиқариш 2025 йилнинг июнь ойида йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Лойиҳа ишга тушса, вертикал- интеграциялашган модель бўйича йиллик умумий қуввати 300 млн.долларгача бўлган ишлаб чиқариш ташкил этилади:
1. Алюминий банка ишлаб чиқариш 2,2 млрд. донани ташкил этади. Биринчи босқичда йилига 1,1 млрд.дона ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
2. Яхна ичимликларни идишларга қуйиш (алюминий банкалар ва ПЭТ-қадоқларда – йилига 650,9 млн. донагача).
“Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ички бозор эҳтиёжларини қондириш, юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар яратиш ва маҳаллий бизнес учун янги имкониятлар демакдир. Махсус иқтисодий зона доирасидаги солиқ шартлари ва тайёр ишлаб чиқариш инфратузилмаси, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиб берди”, -дейди завод директори Александр Пашкеев.
Компания яқин йиллар ичида йиллик экспорт салоҳиятини 50 миллион АҚШ долларидан оширишни режалаштирмоқда. Бу эса Ўзбекистонни минтақадаги ушбу йўналишда фаолият юритувчи муҳим иштирокчилардан бирига айлантиради.
Ўзбекистон бозори катта, айни вақтда Марказий Осиё ва Кавказорти давлатларига экспорт қилиш бўйича кенг имкониятлар мавжуд. Мазкур лойиҳа мисолида ҳам кўриш мумкинки, агар инвестицион лойиҳа росмана рақобатбардош ва иқтисодий самарали бўлса, Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бозорни ёпиб қўйиш ёки аждарҳо божларни киритишга ҳеч қандай зарурият йўқ.