Forward from: bakiroo
Одамлар ҳақида ҳам қайғуринг: шаҳарларда тезлик 50 км/соатгача пасайтириладими?
Белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланганда қўлланиладиган 5 км/соат чегирмани 10 км/соатга ошириш бўйича ўзгартиришлар лойиҳаси парламентга киритилгани, албатта хавотирли. Парламентимиз тийиб туриш, соғлом ақл маркази ва диалектика жойи бўлса ҳам майлийди, парламентимизда пиёда юрадиганлар кўпчиликни ташкил этса ҳам майли эди, парламентимизда пиёдалар ва умуман Ўзбекистоннинг турли қарашлари ифодаловчиларнинг вакиллиги бўлса ҳам майли эди. Майли, бу гаплар яшаб турган реалликларимизда бефойда, қолаверса бетаъсир риторика.
Хўп, хатолик чегарасини ошириш заруриятини техник воситалар (радарлар) ва транспорт воситаларининг спидометрларидаги баъзи "хатоликлар"га боғлашаётган экан, майли, чегирмани 10 км/соатга оширишди дейлик. Спидометр ҳақида қайғураётган мошинсеварлар шуни истапти.
Лекин унда йўллардаги юқори тезлик ва инсон ҳаёти билан боғлиқ "хатолик"ларни ҳам қайтадан кўриб чиқишга тўғри келади. Уёғига қўшдингизми, буёғидан айиринг, маҳаллийлаштирилган малибу минар жаноблар. Одамлар ҳақида ҳам қайғуринг. Келинглар, барча шаҳарларда тезликни 60 км/соатдан 50 км/соатгача пасайтиришни ҳам баб-баравар кун тартибига олиб чиқинглар, муҳокама қилинглар.
Шунда адолатдан бўлади.