Forward from: Xorazmliklar | Расмий канал
Урганч шаҳридан Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманига янги поезд қатнови йўлга қўйилмоқда.
Жўқорғи Кенгес хабарига кўра, қатновлар Амударё устидан ўтувчи янги кўприкда амалга оширилади. Жараён 20 январдан бошланиши режалаштирилган. Поезд қатнови ҳар куни Урганчдан соат 6:00 да, Қўнғиротдан соат 13:24 да ҳаракатланади, дейилади кенгес ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 29 февраль куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига бориб, 423 метрли янги кўприкни очиб берганди. Кўприк икки тарафга қараб 24 жуфт поездни ўтказиш имкониятига эга, бу орқали темирйўл масофаси 180 километрга, юк ташиш тезлиги эса 6 соатгача қисқаради. Бу эса маҳаллий юкларни ташиш ҳажмини йилига 2 баробарга ошириш, ташиш таннархини 2 баробарга камайтириш имконини беради. Ушбу темирйўл орқали Қозоғистон ва Россияга ҳам янги йўналишлар очилади.
@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.
Instagram | YouTube | Twitter | Web-sayt