Forward from: ELTUZ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ СТОМАТОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ КЛИНИКАСИДА КОРРУПЦИЯ
Ассалому алайкум!
Мен шифокорман ва ўзим ҳам бюджет ташкилотида фаолият юритаман. Аммо яқинда Тошкент давлат стоматология институти клиникасида гувоҳ бўлган ҳолатлар мени қаттиқ ташвишга солди. Бу ердаги шароитлар ва иш услуби нафақат ачинарли, балки жуда ҳам ҳайратланарли.
Клиникада антисанитария, коррупция, манманлик, кибр ва беморларга нисбатан менсимаслик ҳукм сурмоқда. Шифокорлар беморларни ҳисобга олмайди, асосий эътибор эса фақат пул ундиришга қаратилган. Хусусий клиникаларда ҳам бундай ҳолатни учратиш қийин. Лабораторияда ҳатто тезкор мурожаат қилган беморлар ҳам пул тўлашга мажбур. Пули камроқ бўлган беморлар эса навбатда ўтирганлардан қарз сўрашгача мажбур бўлмоқда.
Энг ажабланарлиси – чек берилмаслиги ва пластик карта орқали тўлов қабул қилинмаслиги. Фақат нақд пул талаб қилинади! Агар беморда нақд пул бўлмаса, стол устида ёзиб қўйилган пластик карта рақамига “ташлаш” таклиф қилинади. Рентгенологик текширувларда эса янада ачинарли ҳолат – бу бўлимда ишловчи шифокорлар ўзларини "хусусий" деб ҳисоблаб, бемалол пул ундиришмоқда. Ҳатто тезкор ҳолатдаги беморлардан ҳам қўшимча ҳақ олинмоқда.
Жарроҳлик амалиётига тайёрлаш учун боламни стоматолог кўригига олиб борганимизда, тўлов қилиш шартлиги дарров айтилди. Керакли маблағ йўқлигини айтганимизда, бизни шифохонанинг бошқа бир бурчагига йўналтиришди ва фақат шу ерда "бепул" даволаниш мумкинлиги маълум бўлди. Болалар тиш шифокорини топиб, маълум бир сумма эвазига келишиб, даволатдик. Барча тўловлар нақд амалга оширилди, бирор жойда рўйхатга олинмади, ҳатто боламнинг исми ҳам қайд этилмади – шифокор ишни битирди, пулни олди, холос!
Болалар юз-жағ жарроҳлиги бўлимида боламни ким операция қилишини сўраганимда, профессор тақсимлаб беради, эртага биласиз, деб жавоб беришди. Танлаш имкони бор ёки йўқлигини сўраганимда, “профессор билан гаплашинг” дейишди. Ҳуллас, операция ўтказилди. Кейин эса жарроҳ операция учун алоҳида, наркоз учун эса анестезиолог билан алоҳида "гаплашишим" кераклигини айтди.
Мен давлат ордери билан келганимни, барча тўловлар давлат томонидан қопланиши кераклигини тушунтирганимда, шифокорлар “бизга давлат ҳеч нарса бермайди, барча жиҳозларни ўзимиз сотиб оламиз” деб жавоб беришди. Натижада, наркоз учун 1 000 000 сўм, операция учун эса 5 000 000 сўм тўлашга мажбур бўлдик. Ҳатто, шифокорлар мен ҳамкасблигимни инобатга олиб, “бозордагидек келиштириб бердик” деб ҳам қўйишди!
Мен бу мурожаатни пул тўлашни хоҳламаганим учун ёзганим йўқ! Лекин давлат муассасасида пуллик хизмат шунчалик очиқчасига, ҳеч қандай назоратсиз амалга оширилаётгани ҳайратланарли! Бир марталик тиббий жиҳозлар клиника томонидан таъминланмаслигига ишониш қийин. Бу ерда давлат томонидан ажратилган маблағ қаёққа кетяпти?
Бу ҳақда клиника бош шифокори С.П. Ахмедовга мурожаат қилмоқчи бўлдим. Лекин қабулхона олдида турган бош шифокор ўринбосари, Фаррух исмли шахс, “дардингиз бўлса, бўлим мудирига айтинг, бу ерда муҳокама қилинадиган масала йўқ” деб, мени кабинетдан чиқариб юборди.
Тошкент давлат стоматология институти клиникасида коррупция гуллаб-яшнаяпти! Мен ижтимоий тармоқларда бу муассаса ҳақида кўплаб шикоятлар ёзилганидан хабардор эдим. Энди эса уларнинг барчаси ҳақиқат эканига ўзим гувоҳ бўлдим. Афсуски, ҳали-ҳануз ҳеч қандай ўзгариш йўқ, бу клиникада тартиб ва назорат мутлақо йўқ! Худди давлат қонунчилиги бу ерга тааллуқли эмасдек!
Муҳтарам Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларга бундай ҳолат мутлақо тўғри келмайди! Мен Президентимиз сиёсатини қўллаб-қувватловчи фуқаро сифатида масалани ҳал қилишни сўрайман! Илтимос, бу бепарволик ва коррупцияга барҳам бериш учун чора кўринг!
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube