Forward from: EFFECT.UZ | Расмий канал
Словакия бош вазири Фицо Хитойга ташрифи давомида Ғарбни Россиянинг Украинага ҳозирги босқинчилик уруши учун "жавобгар" деб айтди ва Пекиннинг "тинчлик ташаббуси"ни мақтади
Бу ҳақда Словакиянинг RTVS нашри хабар берди.
Си Жинпин билан музокарадан сўнг, Фицо ҳар икки етакчи ҳам "Украина урушни давом эттириш учун Ғарбдан ҳарбий ва молиявий ёрдамни олишда давом этар экан, ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш имконсиз" деган фикрда эканини билдирди.
Бундан ташқари, Словакия бош вазири Хитой-Бразилия "тинчлик ташаббуси"ни эътиборга олишини ва декабрда Бразилияга қиладиган ташрифи давомида бу масалани батафсил муҳокама қилишни режалаштираётганини айтди.
Фицо, шунингдек, Ғарб ўзининг ҳарбий риторикасини давом эттираётганини танқид қилди ва эскалациянинг кучайишида Ғарбни айблади.
🕊 Telegram | 📱 Facebook
📺 YouTube | 🇺🇿 Live