Abu Umayr | махфий


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Эркаклар учун хос маълумотлар бериб борилади ва фақат эркаклар қабул қилинади.
Канал мутлақо шахсий. Баъзи фикрлар сизники билан фарқ қилиши мумкин. Лекин сизнинг ҳам менинг ҳам мақсадим жамият ислоҳи. Мулоҳазалар учун бот очиқ.
📩 @AbuUmayrBot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Муҳим.

Ёзганда батафсил маълумот беринг.

Соҳангиз бўлсин барчаси.

Иш ўзи қанақа дейдиган бўлсак, иш телефон дастурида ман айтган функцияни кунлик бажариш. Батафсил ўзимга маьқул одамга малумот бераман.

Ҳечқандай крипто, еки шунга ўхшаган коин эмас.


Иши ёқса бонус берилади.


Ёши 17-22 оралиғида бўлган (айфон ишлатадиган бу шарт) ва телефонни яхши тушунадиган пунктуал ишчи керак.

Кунига 5-6 соат ишлайман дейдиган, масофадан туриб ишлай оладиган киши ёзсин.

@abuumayr_bot шу ботга ёзинг.

Ёзганда исм, қаердан экани, неччи соат вақт ажрата олиши, телефон русумини ёзинг.

Ойлик 200$


Яна, тадқиқотларда иштирок этган, турмушига 5 йилдан ошган аёллардан 60% қисми ўзлари ва жуфтининг жинсий истаклари даражаси турлича эканини тан олишган.

Жинсий алоқага рағбат ошириш ҳақидаги саволларга жуфтларидан қандай ҳаракатлар кутиши ҳақида аёлларнинг жавоблари қизиқми? ⚡️


⚡️Аёллар қандай сабабларга кўра алоқадан бош тортишади?!

Ҳар бир эркак эртами-кечми, бир марта бўлса ҳам, аёлидан рад жавоби олиши мумкин. Келинг, бу рад жавоблари қандай сабаблар билан бўлишини аёлларнинг ўзидан билсак:

АҚШ ва Буюк Британия каби мамлакатларда ўтказилган тадқиқотларда 700дан ошиқ аёлдан шу саволга жавоб олишган…

53% аёл мунтазам равишда жуфтини рад этишини билдирган. 33% аёл бунга чарчоқни асосий сабаб сифатида келтирган.

24% аёллар жинсий алоқадан бош тортишининг сабабини ишдаги стресс ва муаммолар деб билган. 36% аёллар эса аниқ сабабини айтишдан бош тортган.

— Энди, хавотирли жойини айтсам🤫:

3% аёллар мунтазам тарзда жинсий алоқани манипуляция (эрни йўриғига юрғизиб, бирор нарса ундуриб олиш) воситаси сифатида ишлатишини тан олишган. 27% аёллар эса жинсий алоқани вақти-вақти билан манипуляция усули сифатида қўллашларини айтишган. 60% қатнашчилар эса ҳеч қачон алоқани босим ўтказиш усули сифатида ишлатмаганлигини айтган.

Лайк босиб туринг, давоми бор ;)

(с) Абу Умайр


«Аёллар қандай сабабларга кўра жинсий алоқадан бош тортишади»

Шу мавзуда бир нечта тадқиқотлар билан ўралашиб қолдим. Натижалар ҳайрон қоларли!

Сизга ҳам қизиқми, ёзайми?

Ҳа албатта!🔥
Қизиқмас 😐
Бўйдоқларни қийнаманг!🥲


⚡️Ҳар замонда шунақа хабарлар келиб туради. Эътирофлар учун раҳмат оғайнилар )

Ушбу каналдаги маълумотлардан бирор манфаат кўрсангиз Аллоҳдан, камчиликларини биздан деб билинг илтимос.

Вақтимиз бироз тиғизлиги сабаб каналга ёзишга узоқ танаффуслар бўлиб туради, аммо билиб қўйинг барчангиз қадрлисиз 🫶🔥😊


Жим кетинг.
Тегинманг.
Қараманг, қўйинг,
Кўзига мунг экиб қўйгандир уйқу.
Қулочи кенг-ку деб беҳад севинманг,
Йиғи довушига ўйнаяпти у.

Йиғлаётган ўзи,
Ўйнаган ўзи,
Йиғлатган ҳам асли ўзининг насли.
Ғамбода ҳолига таскин қидириб,
Йиғи-ла куйлайди ҳурликнинг васфин.

Ачинманг ҳам энди,
Бори шу экан,
Йиғи билан ювиб бўлди осмонни.
Ўзи-ку кўникди мазлум ҳолига,
Кўниктирмак истар энди жаҳонни.

Ажаб,
Ғамларига меҳр бойлаган,
Ажиб ҳузурдайин туйилар қайғу.
Ўзи-ку ишониб, ўзгани авраб,
Йиғи довушига ўйнаяпти у.

Лек умид боқийдир,
Ёруғ кунлар бор!
Аммо келганида кутилган фурсат,
Ҳайронман, эркини қандай танийди,
Йиғи довушига ўрганган миллат.



(c)


🪢Жинсий ҳаётни яхшилашни мулоқотдан бошланг.

Ўзаро мулоқот - ҳар қандай муваффақиятли муносабатларнинг пойдевори. Бу ҳақда доим барча лойиҳаларимиз, курс, қўлланма, вебинарларда таъкидлаб келганмиз.

Эр-хотин бир-бирларининг эҳтиёжлари, истаклари ва чекловлари ҳақида очиқ ва тўғри гаплаша олиши шарт сизларга айтсам.

Нафақат жинсий ҳаёт билан боғлиқ мавзулар, балки умуман муносабатларда содир бўлаётган ҳар қандай муаммолар, таклифлар, янгиланишлар ҳақида ҳам гаплашиш керак. Очиқ суҳбат орқали бир-бирингизни яхшироқ тушуниш ва ўзаро эҳтиёжларингизни қондиришингиз тезроқ ва осонроқ бўлади.

Фақат бир жабҳани унутмаслик лозим: жинсий эҳтиёжларга ҳар қандай “жинсий бузуқликлар” ва ғарб фитналаридан келган шаъриатга зид хоҳиш-истакларни аралаштирмаслик муҳим.

(с) Абу Умайр


Forward from: Aziz Jo‘rayev | Blog
Dangasalik haqida

- Bilaman, bu sizni ham qiynaydi. Agar shunday bo’lsa bu post sizga biroz yordam berishiga ishonaman. O’qigach layk bosib minnatdorlik bildirsangiz bo’ladi ;)

Dangasalik - biror ishni umuman qilmaslik yoki keyinga qodlirish. Buni bilasiz ammo bularning ildizida nima yotadi, shu haqda to’xtalsak:

Oliy ma’lumotli va bu masalada ko’p ishlagan, professional dangasa, prokrastinator sifatida ayta olamanki, dangasalik ortida maqsadsizlik va ma’suliyatsizlik yotadi va bu Inson “qarichi”ga qarab har xil kalibrda bo’lishi mumkin. Eng oddiysiga misol o’zi yegan idishlarni yuvmaslik, o’zi yotgan yotog’ini yig’malsik va hkz.

Maqsadsiz odam hech narsa qilmaydi, hech narsa qilishni xohlamagan kishi esa dangasa deyiladi. Xo’sh demak tushungandirsiz, bundan qutulish uchun aniq nima qilish kerak ekanligini: maqsadlarni aniqlab olish va shu bo’yicha harakat kerak ekan.

Endi yana bir masala, siz “menda aniq maqsadlar bor, dangasa emasman” deb bajarishingiz kerak bo’lgan vazifalarni ortga surasiz. Agar shunday bo’lsa tabriklayman, siz danga emassiz…Undan ham battarroq - siz prokrastinatorsiz.

Prokrastinatsiya nima - bu dangasalikka o’xshab ketadigan holat bo’lib aniq yoki uncha aniq bo’lmagan maqsadlar bo’yicha vazifalarni bajarishni ortga surish va buning o’rniga vaqtincha dofamin (kayp) beradigan ishlarni qilish, misol uchun media tarmoqlarda reels, qiziqarli videolar ko’rish, behuda prikollar, suhbatlar qurish, yig’ilib ichkilik ichish va hkz. Bu holatni Tim Urban o’zining prokrastinatsiya haqidagi nutqida “faqat hoziri uchun rohat qidiruvchi maymuncha” misolida ajoyib tushuntirib bergan. (You tube dan qidirsangiz chiqadi)

Buni dangasalikdan ham
yomon deganimga sabab esa siz hech narsa qilmay “hamma narsa qilayapman” deb o’ylashingizdir. Shu shaklda oylar hattoki yillarni yo’qotgan kishi sifatida aytayapman sizga buni. Bu holatdan chiqib ketish uchun maqsadlar va harakatlarimizni qayta tahlil qilishimiz, o’zimiz uchun check listlar va deadline lar qo’yishimiz kerak fikrimcha.

Shu yergacha o’qigan bo’lsangiz tabriklayman. Sizda prokrastinatsiyadan qutulish foizi hali ham yuqori. Prokrastinatorlar sal uzunroq ma’lumotni ham oxirigacha yetkazmay o’tkazib yuborishadi odatda.

Harakatlarimizni tahlil qilish, qayta ko’rib chiqish va prokrastinatsiya, dangsalik bilan kurashish vaqti aynan hozirdan, shu ma’lumotlarni o’qigan paytingizdan boshlang. Keyinroq yana bu masalaga to’xtalamiz. Rivojlanish borasida esa sizga omad tilayman.

Manfaatli deb bilsangiz xohlagan yaqiningizga ham yuborishingiz mumkin )

@Jorayevjon


Hozirgi, turli fitnalarga to’lgan davrimizda bularning boshida turganlar nimani istashadi bilasizmi?

- Bir o’ylab ko’ring a!

“Alloh tavbalaringizni qabul qilishni istaydi, shahvatlarga ergashgan kimsalar esa (haq yoʻldan) butunlay ogʻib ketishingizni istaydilar”.

(“Niso” surasi, 27-oyat).

(c)


#mulohaza

Ibn Haldun rohimahulloh:

«Mag'lub hamisha g'oliblar diniga ergashadi».

— oxirgi ikki asrda dunyoning turli nuqtalarida mag'lub bo'lgan musulmonlarga qarang: erkaklari soqol qo'yishga uyaladi, ayollari uzun ko'ylak kiysa o'zini noqulay his qiladi. Biror joyda islom haqida gapirib qo'ysa, o'zini qo'yarga joy topolmay qoladi (vahm tushadi: «ichida quloq yo'qmikan?!»).

Asosiy masalalarga qo'shib, oddiy maishiy masalalarda ham misolan oilaviy masalalarda ham g'arbdan ko'mak kutadi.

Axir, bu masalalarni habibimiz Muhammad sollollahu alayhi vasallam ko'rsatib ketmagan edilarmi?! Gapirsang, gap ko'p...


#комментлардан

Бизда ҳал бу даражада муаммо эмас қиз топиш. Тўғри, ёшлар орасида “юриш” кўпайган, кўп қизлар “банд” шунинг учун.
Қиз тополмасликнинг катта бир сабаби, йигитнинг 25 ёшдан ўтиб қолганидан. Жуда кўп катта ёшли йигитларда шундайлигини биламан. Ҳамма қиздан бир камчилик топади. Узун, калта, оқ, қора, семиз, озғин, фикри кенг эмас…

Йигит шу ёшгача камида 5-10 та қиздаги энг ўзига ёқан сифатлардан битта қиз ясаб олади, кейин ўшани қидириб юради. Кўзи чиройларни кўриб ташлаган, бир нечта ақлли қизларни тинглаган шу билан бирга ҳар хил гапларни эшитиб қўйган… Шунинг учун 22-23 гача уйланиб олган яхши.

(с)


Ўтказилган тадқиқотларга кўра, порнони илк маротаба кўриш ёши 13-14 ёш оралиғи экан, аммо 9 ёшлилар ҳам бор.

Манба

PS: Негадир Ўзбекистоннинг шунақа статистикаларини топиб бўлмайди, бориям жуда минимал кўрсатилади. Бу яхшиликками ё аксинчами билмадим. Реал воқеликда жамият бузуқ, болалар бузилиб кетган, ишлар чатоқ.

Абу Умайр | махфий


#Жинсий_бузуқликлар

Пиктофилия - Порнографик видеоларга муккасидан кетиш.

Бу жиддий руҳий бузулиш бўлиб, кўплаб жисмоний бузулишларга ҳам сабаб бўлади. Йилдан йилга бу ҳолат кўпайиб бормоқда.

Нафақат шахс даражасида, жамият даражасида ҳам буни йўқ қилиш, жиддий курашиш сиз-у бизнинг вазифамиз!

Абу Умайр | Махфий (с)


Forward from: Aziz Jo‘rayev | Blog
Ўз ҳолимизга ташлаб қўймасин…

Соғлом, бой бадавлат ва ҳамма ишимиз жойидалигида баъзида “ўзим” деб қоламиз. Бизга биз ўйлагандан ҳам яқин Зотни унутамиз…Осийлик қиламиз😶‍🌫️


Эрта тугатиш…

Баъзида ёзиб қолишади: “Менда ерта тугатиш, тез бўшаниш бор, нима қилай…” дея. Уйланганлар сўрасаям майли эди, шунақа савол сўраб ёзадиганларнинг аксари бўйдоқ, уйланганмисиз десам йўқ дейди. Унда қандай билдинг эрта тугатишингни дейдиган одам йўқ. 😃

Ҳаммаси аён, мастурбация билан ўз нафсини қондирган бўйдоқ эрта тугатар эканман деб ўйлайди. Бу ҳолат давом этаверса бора бора жиддий психологик травмага айланиб, тўйдан кейин ҳақиқатда ҳам тез бўшанишга сабаб бўлишлик эҳтимоли жуда катта.

Яна бир жиҳат аввалги постда айтганимиз порно ва фахш контентлар кўриш мастурбациянинг онаси десак муболаға бўлмайди.

Мастурбациянинг зарарлари ҳақида бутун бошли китоб ёзса бўлади ўртоқлар. Бундан сақланиш шарт!

Бўйдоқ яқинингизга ҳам юбориб қўйсангиз нур устига)

Махфий (с)


Порно ва фахш контентлар оммалашгани сабаб келиб чиққан мифлар, травмалар .

Aнчадан бери ёзаман деб вақт топа олмайман, аммо кўпчилик учун манфаатли мавзуда жиддий ҳаракат бошлаганман, бу ҳақда вақти келса ёзаман иншааАллоҳ. Ҳозир мавзуга қайтсак:

— Порнография инсонларда эркак аёлнинг шаръий интим муносабатларига нисбатан хато тасаввур ва тушунчалар келиб чиқишига сабаб бўлади. Масалан ёшлигидан порно кўришга одатланган Ғишполвон ўйланишдан олдин ва кейин ҳам ҳатто ҳар қандай бегана аёл/қизга ифлос тасаввур билан қарайди. Ҳаёлида бир кунда нечтаси билан бўлиб қўяди, фақат хаёлда эмас бунга мос танада ҳам ўзгаришлар бўлмайди дейсизми. Албатта бўлади. Бу ўз навбатида мастурбация ва янада ашаддийларда эса фохишага бориш одатини шакллантиради, наъузубиллаҳ.

— Яна бир жиддий хатарлардан, порно кўришга одатланган кишида жинсий зўравонлик, мажбурлаш, ҳар хил жинсий бузуқликлар масалан, педофилия, куколдлик ка нисбатан нормал ҳолатдек қарашлар пайдо бўла бошлайди. Менда бундай бўлмайдии деган Ғишполвонлар бўлса орамизда жиддий адашасизлар. Порнога одатланган кишида зўравонлик ва жинсий бузуқликларга мойиллик ўзи хоҳламаган тарзда ривожланиши ҳақида тажриба ва фактлар етарлича.

— Порнога туфайли инсонда жинсий алоқага бўлган ҳаддан зиёд қизиқиш пайдо бўлиши мумкин. Бу энг муҳим ҳаётий мақсадларингиз ва режаларлан сизни чалғитади. Мия бўлар бўлмас фахш ҳаёллар билан банд бўлиб, диққат чалғийди. Бу эса иш унумдорлигини тушуриб юборади.

Порнодан қутулишни, бунга биргаликда курашишни хоҳлайсизми? Шу мавзуда реакцияларингиз кўплигига қараб давом этамиз )

Махфий (c)


Мавзуни давом эттирамиз:

Ҳозирги пайтда лаънати шайтоннинг лашкарларидан бўлган порно саноатини ривожланишига кўплаб омиллар қаторида турли вайнлар, клиплар, ҳар турли медиа продуктлар орқали ичкилик, турли сархуш қилувчи моддалар, йигит қиз ношаръий муносабатлари ва шу каби фитналарнинг ҳам ўрни катта ,Аллоҳ сақласин.

Бу фитналардаг ўзимиз ва аҳли оиламизни сақлашга ҳаракат қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Фақат агрессия ва диктатура билан эмас, энг биринчи ўзимизда амалда кўрсатиб.

Сиз- у, биз китобга ошно бўлсак, фарзандларимиз соатлаб вақтини вайн, приколлар кўриб ўтказадими ?!

Сиз-у биз ичкилик, нос, тамаки ва сархуш қилувчи турли моддаларга яқинлашмасак, фарзандларимиз ичиб, чекувчилардан бўладими?!

Сиз-у биз турли ўзимизга маҳрам бўлмаганларга тешиб юборгудек қарамасак, интернетда очиқ сочиқ қизларни кузатмасак, иккинчи, учинчиси деб ҳавойи нафсимизга кўра оғиз кўпиртирмасак, оиламизга эътиборли ва маъсулиятли бўлсак, фарзандларимиздан фахшга мойиллик чиқадими?!

Жавоблар ўзингизга ҳавола ўртоқлар. Аввало ўзимизни ҳам ёзган, айтганларимизгв амал қиладиганлардан қилсин, амийн.

Кейинги пост интернетдаги порно ва фахш оммалашгани сабаб келиб чиққан бир қанча мифлар ва жиддий травма ва хато консепциялар ҳақида бўлади насиб…

.


Баъзан фақат Аллоҳ тавфиқ берсин, дея оламан, ҳолос!

Яқинда (вақтни эслолмадим, назаримда кўп бўлмади) бир обуначи ёзиб қолди, қисқача шу мазмунда эди:

Yoshim 8 da ligida (3chi sinf) edim bir o’rtog’im pornografiya ko’rsatdi. 2011-2013 yillari edi. Va keyin uni uyida porno diski bor edi, ora-ora ko’rib turas edik. O’sha vaqtni o’zida zakarimni erga ishqalashni boshlaganman.

Oradan vaqtlar o’tdi 14-15 yoshga kirdim, unda ham ora-ora porno ko’rib turar edim. Eng ashaddiysi 17 yoshimda boshlangan. Karantinda 2020 yili. Ora kunda, ba’zida kuniga 2-3 marta g’usl qilar edim.

Hozir esa yoshim 21 da. Unashtirilganman. To’yim shu yil kuzda yoki kelasi yil bahorda bo’ladi.

Kecha uydagilar to’yni bahorga qilsakmikin, to’ygacha yanayam o’qivolin dep qolishgan edi, boshim yorilib ketay dedi. Bir tarafdan gunoxga botib boshqa tarafdan ilm talab qilish…. Subhanalloh..
Ahir imom shofeiy bir qarashda zehni sustlashgan edikuu.. menchii..

Men o’zimni bu qadar darajaga etadi deb o’ylamagan edim. Ayniqsa bugun hayolimga bir buzuq fikr keldi va o’sha sababdan “bo’shanishni” kusab qoldim. Telefonimda internet yo’q edi ko’chadan wifi qidirishgacha bordim.
Aynan bugungi ishdan so’ng sizga yozyapman aka. Subhanalloh o’zimni xuddi narkomandek his qilyapman.

Kasal bu darajaga etib borganiga boshim qatib qoldi. Odamlar orasidan kimgadir yorilishni o’ylab, hayolimga siz keldiz. Nima qilishimni maslaxat berasiz aka? Ahvolim og’ir.
Porno ko’rmaslikka va uni zararlari haqidagi malumotlarni deyarli barchasini eshitib, o’qib, ko’rib chiqdim. Baribir foydasi bo’lmayapti.

Hozir sizga manandaqa shikoyat qilib yozyapmanku, shu yozganimdan keyin ham istimno bilan shug’ullanib qo’yishim aniqdek go’yo

Gaplarim oramizda qolsin aka, subhanalloh. Eng achinarlisi men ……. (исломий даргоҳ) да ўқийман. Nafsimni boshqarolmay sarson bo’lib ketdim. Vallohi.

Illo shu katta minusim ichimni siqadi. Ilmim bn ummatga foyda keltiriwga ham ba’zan aqlim etmay qoladi o’zing iplossanku dep qolaman.

Shunga qanday maslaxat, yo’l - yo’riq ko’rsatasiz aka.
Tajribezdan kelib chiqib.
Bir nima qilish yo’lini o’ylanib, o’sha yo’lga meni dalolat qiling aka.

Va so’kib ketmasligizni ham umid qilaman.
To’g’risi o’zim etarligim chiqib turibman.
Allohul musta’an.


Юқоридаги хабарни чиқаришимдан мақсад - шу мактуб бугун ёшларимизнинг ва таасуфки ўрта ёшдагиларнинг ҳам кўпидан келиши мумкин ва келмоқда ҳам.

Шу ўринда айтиш керак, қалбида заррача иймон бор инсон борки, фитратга тўғри келмайдиган порно ва мастурбациядан юраги сиқилади. Ушбу гуноҳ уни қийнайди. Кацфиятсиз ҳолга келтиради лекин… бу бир норкамания каби таъқиб қилиши ортидан яна шунга қўл уриши мумкин. Аслида ҳаммасини биламан ёмонлигини лекин ташлолмаяпман деган одам ҳечнарсани билмабди. Ҳис қилмабди…

Ёки илм деб билгани бир маълумот каби худди Реалдаги Барсадаги футболчиларни исмини билгани каби миясининг қайсидир бурчагида ишлатилмаган файллар қаторида сақланиб қолган. Илм бу билган эмас амал қилинган нарсадир.

Аллоҳ инсоф берсин, тавфиқ берсин.

Ёмон одатларни ташлаш мумкинми? Ҳа, мумкин. Қуйидагилар билан фақат:

Аввало, тавфиқ, тавба. Аллоҳдан ёлвориб сўранг, тан олинг, қайтманг. Ахир эркаксизку! Кўчада честизга тегиб қўйганда эркаклик эсга тушадию гуноҳ қилаётганда, эртага оилали фарзандли бўлишиз мумкин бўлганда ёдга келмайдими?

Гуноҳга оборадиган йўлларни тўсинг! У хоҳ инстаграм, хоҳ фейсбук пархез қилинг, анча вақт деактив қилсангизам ишонинг хечнима йўқотмайсиз. Балки топганлариз олдида йўқотганингиз зарра миқдори каби бўлади, иншааллоҳ.

Бир вақтларда ўзимда сезган эдим, фейсбукка кирсам гуноҳга мойиллигим бекорчилигим ошарди. Ҳозирда бу кўпчиликка инстаграм орқали юзага чиқяпти. Сездимки, менсиз ҳам осмон ерга узилиб тушмади, Тошкентдаги ҳаёт олдингидек давом этди. Сизда ҳам шунақа бўлади, ишонинг.

Қурбингиз етса тезроқ уйланинг, уйланган бўлсангиз оиланингиз билан вақт ўтказинг.

Энг муҳим нарса, қалб касалликларига доир дарслар бор ўшаларни эшитинг (ютюб тўла дарслар). Ёки шу мавзудаги китоблар олинг.

Ўқишни билсангиз Қуръон ўқинг, намозни қолдирманг.

20 last posts shown.