#яширин_сирлар
119-қисм
Бонус
“Официантлик қилолмайман энди. Бошқа тўлиқ касбим ҳам йўқ, “-дедим асли ҳақиқат бўлсада.
“Ҳа, энди ўзинга келаяпсан. Кел, мен сенга ёрдам бераман университетда ўқи. Дипломингни ол, одамлардек яхши жойда ишла.”
“Мен бу йил тўртинчи марта ўқишдан йиқилдим. Ўқиш деса юрагим оғрийдиган бўлди.”
“Қайси соҳага топширган эдинг?”
“IT “
“Имтиҳонга кирган қоғозинг борми?”
“Бор, гулдастамга йиғиб қўйганман”
“Сен менга уни бер, ишим битди деявер”
“Йил якун топди, қандай ҳал қиласиз?”
“Хоним, эрингиз оддий одам эмас. Уйда ўтириб зерикмагин дея ўқишингни тиклаб бераман. Бўлмаса кечги пайт диплом қўлингда бўларди,”-деганида қувончимни бошқа хавотир эгаллади.
“Буни нега қилмоқчисиз? Ахир сизнинг орангизга жосус бўлиб кирмоқчи бўлган бўлсам. Нега бу яхшиликни менга қилмоқчисиз?”
“Кеча кечқурунги ҳолат учун. Энг жирканч юзимни кўриб, мендан қочмай аксига ғамхўрлик қилганинг ва шунча гап орасида бир марта бўлсада кечаги айбимни юзимга солмаганинг учун”
Умид инсонни жарлик ёқасидан олиб, юксак чўқилларга олиб борадиган бир кучдир. Имконсиз кўринган ҳар иш биргина берилган сўз билан орзу ва истак томирларини ишонч ва таянч дарахтига боғлаб, ҳиссиётини назорат қила олмаган туйғуларга ўз ёналишини берар экан. Жавоҳирнинг биргина ўқиш масаласини ҳал қиламан дейиши, менга тарифсиз бир туйғуни яшатаётган эди. Нотўғри иш эгалари баъзан тўғри қадамлар босиб турар эди демак. Юқори қаватдаги хонамга чиқар эканман, худди зиналарни капалак мисол учиб бораётгандек эдим. Тезда нарсаларим ва баъзи хужжатларим орасидан давлат имтиҳонга кирган қоғозни топиб яна шу шукуҳда пастга учиб келдим. Жавоҳир телефонида бир нарсалар кўрар, таёрлаб берган нонуштамни деярли ҳаммасини еб бўлганини кўриб ичимда озгина бўлсада, унинг қилган ва қиладиган яхшиликларига ўз ичимда ташаккур қилган ҳисобланар эдим. Ёлғондан ғурурли қиз ролини ўйнолмасдим, чунки бундай фурсат ҳар доим ҳам келавермайди ҳаётимда. Ичимдан кўп вақт исён қиладиганим бир илоҳга, ичдан яна шукур қилдим. Холида опа уни ҳар доим одил ва у хохлаган нарсани ҳеч ким қайтариб ёки тўхтатиб билмас, худди шундай у истамаган нарсани ҳам ҳеч ким бўлдиролмас дер эдилар. Балким бошқа болалар каби менинг оилам, онам- отам бўлмаган бўлиши мумкин. Лекин агар Аллоҳ менга бошқа инсонларнинг ғамхўрлик қилишини ва менга ёрдам беришини хохлаган бўлса, демак буни нозга солиб ёки ғурур адабиётидаги баландпарвоз гаплар билан рад этолмас эдим. Унга қоғозни узатгач, юзимга бир қарадида индамай қоғозни олди. Телефонига кимгадир расмга олиб жўнатди.
“Ҳозир жавобини айтади, “-деди.
Ҳозир деган сўз оғиздан ноль бутун ноль ноль бир сонияда чиқсада, у ҳозирнинг келиши асрлар ўтгандек эмасми? Ҳаяжондан ўзимни қаерга қўйишни билмай, лабларимнинг терисини тишларим билан узиб ичимдан минг хил сценари ёзишни бошлаган эдим. Ниҳоят телефон жириглади. Жавоҳир менга бир қарадида гўшакни кўтарди. Ёнига яқинроқ бориб қулоқ солсам айб иш қилган бўламанми?
“Тушунарли......рахмат катта,“-дедида гўшакни қўйди. Баракатопгур менга ҳам нимани тушунганингни тезроқ айтса, қанчалик кутаётганимни кўрамаяптими?
“Бўлди, душанбадан ўқишга борасан. Ўзи контракт асосида ўқишга кирган экансан. Бирта ариза ёзиб шуни тиклар эканмиз холос”
Давоми бор