#яширин_сирлар
116-қисм
Жасадга қараб қайт қилгим келишининг сабаби қўрқинчли даражада бўлганидан эди. Суд тиббий экспертизаси, жабрланувчи танасида кўп миқдорда зарба излари, пичоқ излари борлигини ёзган. Биринчиси хулосада марҳуманинг ички кийимида номалум эркакга тегишли уруғ излари борлиги ва жиноят сабаби жинсий тажовуз изларини йўқотиш ёзилган эди. Изларингни йуқотмоқчи бўлибсан, қизнинг бошини нега оласан? Кейингисида эса, бу уруғининг биринчи суд экспертизасини ўтказиш пайтида, бошқа мурдадан таҳлил олган ходимнинг бир марталик қўлқопни ечмасдан бу марҳумани текшириши натижасида юққани ифода қилинган. Булар жиддий маънода буни қилишганми? Ёки қотилни қутқариш учун қилинган ҳамлами? Ўлигини ҳам бировга ишониб бўлмайдиган дунёда яшаётганимизга нега ҳайрон қоляпман, ўзимга ҳайронман. Қотил деб қўлга олинган шахснинг, марҳума билан фотиҳали эканлиги ва никоҳ тўйларига бир ҳафта қолганида уни ўлдирганини, ёзма баёнотида ва расмли жиноят маҳалини жонлантириш шаклида кўрсатиб берган экан. Қизнинг мурдаси топилган ахлатхонадан 5-6 км узоқда жойлашган қотилнинг бувисига тегишли уйда содир қилгани ва сабаби рашк юзидан содир этганини айтган. Бечора Зайнаб Мухторова. Ким билади нима деб алдаб сени у уйга чақирди ёки мажбурлаб олиб кетди? Ким билади қайси гапига кўнмадинг ёки нимага гувоҳ бўлдинг-ки, сенинг умринга зомин бўлди. Гиёҳванд модда қабул қилгани учун жанжалдан сўнгра бўлган ходисаларни ва қизнинг бошини танасидан нега жудо қилганини эслолмаганлигини айтибди. Бу қандай вахшийлик ва совуққонлик? Бой, ўзига тўқ ва қудратли бир оила фарзандини йўқ қилиб юборадиган даражада бўлишса, мендек бир қизни номи тугул жасадини йўқ қилиб юбориш булар учун ҳеч нарса экан да? Телефонимга қотил исмини ёзиб олдим агар интернетда маълумот бўлса, топиб ўқиб кўрмоқчи бўлдим. Гарчи қамоқхонада ўзини осгани ёзилган. Бу одамнинг ҳозир ҳаётда йўқлиги унинг изини бироз суриштирганимдан, ҳеч ким фарқига бормаса керак?
Навбатдаги хужжат папкасини очганимда олдингиларидан фарқ қиладиган бир нарса кўрмайман деб ўйлаган бўлсамда, бу папкада машхурлар, давлат ходимлари деб танилган инсонларнинг хуфёна ишлари ҳақида расм ва видеолар бор эди. Бир неча йıл олдин бир депутат аёлнинг видеолари тарқалган эди. Бу аёлнинг фақатгина у видео эмас бошқа молиявий ишлари далиллари билан турган кўрсатилган. Бошқа папкада шантаж қилинган прокуролар рўйхати ва кўпчилигининг шубҳали юрак ҳуружи деб айтилган ўлим хабари. Оддий бозор бошқарувидан тортиб давлат ходимигача бўлган ҳар ким бўлса бу рўйхатда, албатта бир хатоси ёки қилғилиғи далили билан бор.Лекин бу далиллар хатони қилган одамнинг очиғини чиқариш учун эмас, аксинча бу шантажларни қилган одамларни қўлга тушуришдек турган эди. Жавоҳир буларни нега йиғиб яна яшириб қўйган бўлса? Бу маълумотлар керакли жойга берилганда “оила” деган нарса қолмас ва агар адолат бўлса ҳаммаси умрини охиригача қамоқда ётадиган бўлишади. Қўлим билан юзимни ишқалаб, тушунарсиз аҳволни англаб етишга урундим. Бунақа ҳаётлар фақат киноларда, чет элларда бўлади деб ўйлардим. Оддий аҳоли ундан юқорида, сал унинг қобиғидан четроқда нима бўлаётганидан бехабар.