#яширин_сирлар
115-қисм
Ўзи менга хонасида ётишимни айтди. Яъни у ерда нима қилишимни биринчидан, кўра олмас эди иккинчидан, менинг хонамга келиб расво қилиб яна бу ерда ухламасин эди. Ўзимга баҳона топиб ниҳоят ошхонада турган планшетни ва қувват олувчи мосламасини олиб унинг хонасига кирдим. Менга берилган хонага ўхшаб калити йўқ бўлсада, эшикни қаттиқ ёпиб, бироз аввал топган хазинани чиқариб планшетга уладим. Яхши ҳам техниканинг тилига тушунардим. Ичидан ҳар нарса чиқиши мумкин бўлган бу флешкада, бўлим- бўлимга ажралган хужжатлар бор эди. Кўп билган тез ўлади деган нақл бор эдими халқ орасида? Бу хужжатларни очсам бирин- кетин ва нималар чиқиши, оқибатида нималар бўлишини яхшилаб ўйлаб кўришим лозим эди. Холида опа болалигимда айтиб берган Одам ато ва Ҳавво хаво ҳикоясида, ман қилинган мевани еб жаннатдек жойдан қувилишларига сабаб бўлмаганмиди? Бир марта, фақат биргина хужжатга кўз югуртираман холос дея, ичимдаги шайтонинг гапига қулоқ солдим ва таваккал тўғри келган папка устига босдим. Ташкилот тарафидан “оила” деб таништирилган инсонларнинг ўлкадаги ва чет элдаги банкаларда санқланган пуллари ҳақида маълумот бор эди. Биргина Мухторовлар оиласига тегишли бўлган маблағни кўриб кўзларим мошдек очилиб экранга қараб қолдим.
Суюновларники улардан қолишмас эди. Навбат билан ҳар 4 оилага мансуб пул ва қимматбаҳо акциялар деб билганимиз халқ тили билан айтганда корхоналардаги улушларнинг қоғозга акс эттирлилган ҳолатлари эди. Юртимизда шунча бой бор. Нега бунча муҳтожлар яшайди? Деган савол туғила бошлади. Бу папкадан чиқиб бошқа хужжат устига босганимда, бу “бойлар”нинг қайси соҳаларда бунча пулни топишлари ҳақида маълумот бор эди. Жавоҳир ўз оиласининг мол-мулкинигина ҳисоблаб, ёзиб чизиб юрган бўлса майли. Лекин бу ерда қолган ҳамкорларининг ҳам ҳисоб китоби бор эди. Мендек оддий одам ҳам кўрса, буларни боши гангимай кимни нимаси, қанча борлигини англай оладиган даражада тушунарли қилиб маълумот йиғилган. Озиқ-овқатдан қурулишгача, четдан кирадиган ҳар махсулотдан, медицина бизнесигача. Тоғ-кон, кимёвий моддалар ва яна бир қанча нарса. Импорт, экспорт ва бутун ўлка буларники экан хабаримиз йўқ. Буларнинг орасига нега жосус қўймоқчи бўганларни янада яхши тушунияпман шекилли. Жавоҳирнинг айтган гапларининг кўпи ҳақиқат эканлигини ва мени у ташкилот қўлидан қутқарадиган даражада кучи етишига ҳам ишондим. Бунча пули ва қудрати бор одамларнинг бировни сулоласи билан сотиб олишга қурби етарли эди. Навбатдаги папкада эса унданда ваҳимали ва қора ишлар ҳақида маълумот бор эди. Тунги кулублар, ман қилинган ичимлик ва тамаки, ҳатто гиёҳванд моддаларининг таъминотини ва олди -сотди рўйхати. Бу ишдан топилган фойда ва кимларга улуш кетиши. Бу маълумотлар ўта хафли бўлгани каби шу қадар қийматли кўринарди. Чунки мени бу оиладан ким, қандай қутқарар эди билмас эдим. Булар ишимга ярардими? Олсам, бир жойда сақласам, нусхасини куни келганда ишимга яраб қолардими? Ҳамма буларга сотилмаган бўлса керак? Мени ҳимоя қиладиган қонун топилардими? Бошимда айланган минг хил саволдан бошқа папкаларни ҳам очиб кўришни аҳд қилдим. Навбатдаги папкада опасининг жиноий иши бўйинча маълумотлар бор экан. Ҳатто жиноят маҳалидан суратлар.