#яширин_сирлар
112-қисм
Жосуслик курсида ўрганганим тез ва қулай шаклда тинтув ўтказар эканман, яна худди шу тезлик билан моҳирона иш қилишга эътибор берардим. Жавоҳир синаш учун бирор белги қўйган бўлса, уни фарқлаб олган ҳар нарсамни қайтиб яна жойига қўярдим. Хона ичида кийиниш хонаси борлигини, деразадан тушган ёруғликдан кўриб қолдим. Ётоқнинг бир томонидаги эшик, кийиниш хонаси бошқа томонидаги эшик ювиниш хонаси бўлиши керак эди. Кийиниш хонасида деярли ишимга ярайдиган нарса тополмадим. Қиммат кийимлар, соатлар, оёқ кийимлари ва ҳоказо. Жавони очиқ кўринишда бўлиб, ҳамма кийимини кўрса бўларди. Бундай очиқ жойда бир нарса сақлаши мумкинми? Ҳар қанча мени ҳимоя қилишини ва ташкилотнинг қўлидан қутқаришни айтган бўлсада, янада ўзимни ҳимояга ола оладиганим бир нарсам, вақти келса унинг қўлидан қутулишимга ёрдам берадиган кичкина, лекин муҳим бир маълумот керак эди менга. Кийиниш хонасидан бир нарса тополмаслигимни билиб, охири у ердан чиқдим. Хона эшиги олдига яқинлашиб, қулоқ солиб турдим биров келидими йўқ-ми, дея. Жимжитлик ҳукум сурар эди. Шунинг учун, тўғри ювиниш хонасига қараб юридим. Кўзим қоронғуликка ўрганди ва ойнадан тушган ёруғлик етарли эди. Ювиниш хонасининг эшиги олдига келганимда ўша тарафдаги ётоқнинг кўрпаси сал кўтарилиб тургани эътиборимни тортди. Секин қўлимни олдин, ёстиқ остига кейин кўрпа остига узатдим. Ҳеч нарса йўқ эди. Лекин матрас остига қўл юритганимда, қўлимга бир қоғоз, аниқроғи расмга ўхшаган нарса илашди. Секин чиқардим. Телефон ёруғини расмга тутганинда. Расмда Жавоҳир ва оиласи бор эди. Жавоҳир бир ўриндиққа ўтирган, икки тиззасида икки ўғли ёнида тик турган хотини хомиладор, бир қўли қорнида бир қўлини эса эрининг елкасига қўйиб сал энгашиб турибди. Расмдаги ҳамманинг юзида табассум бор эди. Юрагимга биров мушт билан ургандек қаттиқ оғриди. Мен бир марта кўрган аёлнинг гапларидан таъсирланиб, сохта бўлсада бу оиланинг бахтига соя солиб қўйганимни ўйладим. Онаси, ўғлининг хотини ва болаларини соғинганини, ётоғининг остига уларнинг расмини яшириб соғинчини кетказишга урунишини билмаса. Мендек ахмоқ, лаққа ишониб нега бу ишни қилдим? Жавоҳир келгач, биринчи иш бу никоҳни бузиш ҳақида гаплашиб олиш кераклигини ўйладим. Менга Худонинг олдида биргина сен никоҳимда бўласан деди. Лекин кун келиб, ўз олиаси хотини ва боласига қайтиши, ярашиши эҳтимоли борлигини, кўрмасликка олиш хато бўларди. Эҳ, Шахзода одамнинг биргина гапи сени бунчалик гангитиб қўядими? Худони олдида ёлғиз мен хотини бўлармушман. Миямни захарлаган бу гапнинг аксини исботлашим, менинг қутулишим бўларди. Катта гапириб қўйиб, лаққа тушиб турганим энг катта камчлигим бўлди. Расмдаги аёлга қарадим. Хомиладор бўлсада, чиройли аёл эди. Сени ниманга қарасин Шахзода, деган гап хаёлимдан ўтгач, тез расмни ўрнига қўйдим. Ювиниш хонасида ҳам ҳамма нарса одатий кўринсада, ойнадаги аксимга кўзим тушгач, ўз суратимга қараб турардим. Бир ёндан бу одамнинг ҳаммадан сақлайдиган бир сирри бор деган ҳис мени тинч қўймас эди. Ойнага яқинроқ келдим. Фақат бу сафар кўзим ўз юзимга эмас, ойнада акси кўриниб турган темирли зиг-заг иситиш мосламасига тушди.