Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманларини ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг 2020 йилдаги ижросини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Дастурлар ижроси юзасидан мазкур ҳудудларда муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш йўналишида қарийб 737,3 млрд. сўмлик 248 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 2 700 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган.
Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича белгиланган тадбирлар доирасида 6 та мактабгача таълим ташкилоти, 7 та умумтаълим мактаби ва 3 та соғлиқни сақлаш муассасаси бинолари реконструкция қилинган ва мукаммал таъмирдан чиқарилган.
Шу билан бирга, дастурларда белгиланган маблағлар ўз вақтида ажратилмаганлиги сабабли бир қатор тадбирларнинг бажарилиши таъминланмаган.
Хусусан, 2020 йилда амалга оширилиши белгиланган 120 ўринли 1 та умумтаълим мактаби, жами 320 ўринли 2 та мактабгача таълим муассасаси, 4 та соғлиқни муассасаси, 1 та спорт комплекси, 2 та сув иншооти, 1 та ирригация ва 2 та бошқа турдаги объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари республика бюджетидан маблағ ажратилмаганлиги сабабли бошланмаган.
Йўл инфратузилмасини яхшилаш орқали жамоат транспорти ҳаракати ва аҳоли учун қулайлигини таъминлаш юзасидан Боёвут тумани ҳудудидан ўтувчи 9 км маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўллари, Каттақўрғон шаҳридаги 69,6 км ва Тўрақўрғон туманидаги 70 км ички йўллар жорий таъмирдан чиқарилмаган.
Қарши туманида 9 та трансформатор ўрнатиш ва 27,5 км электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмаган, энергетика соҳаси бўйича белгиланган 40 та топшириқдан
33 тасининг ижроси таъминланмаган.
Каттақўрғон шаҳридаги 37 та кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ишлари учун дастурда белгиланган манбалардан маблағлар йўналтирилмаганлиги натижасида амалий ишлар бошланмаган.
Қарши туманида кўп квартирали 50 дан ортиқ уй-жойларнинг том, фасад ва кириш йўлакларини таъмирлаш бўйича аҳоли маблағлари ва тижорат банкларининг кредит маблағларини жалб этиш юзасидан маҳаллий ҳокимлик томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаган.
Сенат аъзолари аниқланган бу каби камчиликларни бартараф этиш борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдиришди.