Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Тошкент вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Турсунов Отабек Равшанбек ўғли Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
О.Турсунов 1984 йилда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини Андижон шаҳар «Саноат қурилиш темп» МЧЖ таъминотчиси вазифасидан бошлаган.
2021-2022 йилларда Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
👉Vodiy24.uz rasmiy kanali