#диққат
‼️Тошкент ва Водий вилоятларини боғловчи автомобиль йўлининг Оҳангарон шаҳридан ўтган маълум бир қисмида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Автомобиль йўлларида ҳаракат иштирокчилари қулай ва хавфсиз ҳаракатланишлари учун ҳалқаро аҳамиятга эга бўлган А373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 48-километрида (Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри) пиёдалар учун ер усти ўтиш жойи қурилмоқда.
Ҳозирда ушбу жойда қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг 2025 йил 5-февралдаги фармойишига асосан жорий йилнинг 6 феврал куни соат 09:00 дан то ушбу ишлар якунлангунга қадар ушбу автомобиль йўлининг 47 километридан (Темир ота овқатланиш жойи) 48-километрига ( Мажнунтол овқатланиш жойи) қадар транспорт воситалар ҳаракати қисман чекланади.
Ташкил этилган ҳаракатланиш чизмасига кўра Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчилар А373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 48-километрида жойлашган чорраҳадан ("Берёзка" чорраҳҳаси) ўнгга ҳаракатланиб, шаҳарнинг "Оҳунбобоев" ва "Истироҳат боғи" кўчалари орқали ҳаракатланишлари мумкин бўлади.
Ҳаракат иштирокчиларидан юқоридаги ҳолатни инобатга олиб, ўрнатилган йўл белги талаблари ва ЙПХ инспекторларининг ишораларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
|Телеграм | Instagram | Youtube