О Л И Й Б А Х Т
Бахт нима деб беришар савол,
Бойликми у, мансабми ё тахт?
Рад этаман барчасин, дарҳол,
Тирикликнинг ўзи олий бахт!..
Кимга қолар инсон йиққани,
Ҳар бир бошда бир кун ўлим ҳақ.
Бахт бу - нафас кириб-чиққани,
Тирикликнинг ўзи олий бахт!..
Тақдир қаттол - ҳаёт бевафо,
Бир кун қурир навниҳол дарахт.
Умринг ўзи - беш кунлик дунё,
Тирикликнинг ўзи олий бахт!..
Эй, коинот сарвари, Инсон,
Эзгу ишга доим қилгин шаҳд.
Қадрига ет, экансан омон,
Тирикликнинг ўзи олий бахт!..
💁♀
@Ayollar_jurnali_uz каналига аъзо бӯлинг