Ҳозирги кунда китоб ўқиш мода бўлган холос, ҳамма қайси китобни ўқиганини, ундан иқтибосларни кўрсатса бўлди. Яшаш фақат ижтимоий тармоқларда, амал эса гапларда. Одамлар китобни ёдлаб чиққан, лекин ўқиган китобидан нима олишни, китоб орқали хаётини қандай ўзгартиришни ўрганмади. Бу биз учун жуда ачинарли ҳолат, муаллифлар китобларини бу учун ёзишмаган.