Бундайлар ўқитувчи бўлса, уларни ўқитаётганлари ким бўлади?
@alisher_qodirov ижтимоий тармоқларда ўзига қарата айтилаётган фикрларга муносабат билдирди:
Тармоқдаги манзилимга ўзини ўқитувчи деб таништираётган ўнлаб фуқаролардан ҳақорат, нафрат ва камситишларга тўла муносабатлар келиб тушмоқда.
Улар қандай ўқитувчики, масаланинг моҳиятини англамасдан, англаган бўлса ҳам ҳақиқатни тан олмасдан нафрат сочмоқдалар?

Мен айнан шундай ўқитувчилар ҳақида гапирдим.
Бундайлар тил бириктириб меҳнаткаш устозларнинг хақи бўлган рағбат пулларини арра қиладилар, ўзининг билими чақага қимматлигини яшириш учун мурғак болаларнинг пешонасига икки чизадилар, ота-онаси совға берадиган болалардан “аълочи” ясаб, қобилиятли болаларни “омадсиз”га чиқарадилар ва юқори тоифали бўлиш учун пора берадилар…
Шундайлар савияли ўқитувчиларнинг ҳақини емаяптиларми? Шундайларни ҳисобига ҳақиқий ўқитувчиларнинг ишларидан кўнгиллари қолмаяпдими?
Мени биринчи ўқитувчим Лола Акрамова (жойлари жаннатда бўлсин) жуда эътиқодли устоз эдилар. “Хақ бўлиб сабр қилган ҳеч қачон кам бўлмайди” деб ўргатганларини инсониятнинг ўқитувчиси Расулимиз (с.а.в) айтган эканликларини кейинроқ англаганмиз.
Биламан, ўқитувчиларни иш шароити ва маошларини тубдан ўзгартириш керак, бу шарт.
Лекин, такрорлайман, соҳа тасодифлардан тозаланмас экан, амалий ишлар эмас, ҳақорат ва саводсиз тортишувлар давом этаверади.
Бизга ва фарзандларимизга тўғрилик ва билимни ўргатган ва ўргатаётган устозларимизга чексиз муҳаббат ва меҳримиз бўлсин.
➡️Каналга уланиш: 👉 @edu_news_uz