– Кетдим, – деди эркак. – Хавотир олма.
– Хўп – деди аёл. –
Сиз ҳам хавотир олманг.
Ортингизга қарамай кетаверинг.
Ҳеч ортингизга қараманг...
Улар шундай хайрлашдилар.
Бор–йўғи шундай.
Гўё эркак кўчага чиқиб қайтадигандай.
Аёл кулиб турди.
Эркак кулиб кетди.
Гўё бахт бордай бу видолашувда.
Гўё.
Шундай хайрлашувлар ҳам бўлади баъзан –
бало урганини
балоларга ҳам
сездирмайдиган
хайрлашувлар;
додга айланса ҳам,
фарёдга айланса ҳам,
тириклай ўлса ҳам -
ортига қайтмайдиган
айрилиқлар
бўлади.
©️У. Азим
– Хўп – деди аёл. –
Сиз ҳам хавотир олманг.
Ортингизга қарамай кетаверинг.
Ҳеч ортингизга қараманг...
Улар шундай хайрлашдилар.
Бор–йўғи шундай.
Гўё эркак кўчага чиқиб қайтадигандай.
Аёл кулиб турди.
Эркак кулиб кетди.
Гўё бахт бордай бу видолашувда.
Гўё.
Шундай хайрлашувлар ҳам бўлади баъзан –
бало урганини
балоларга ҳам
сездирмайдиган
хайрлашувлар;
додга айланса ҳам,
фарёдга айланса ҳам,
тириклай ўлса ҳам -
ортига қайтмайдиган
айрилиқлар
бўлади.
©️У. Азим