39-эслатма :
"Қизим бахтли яшасин десанг, куёвга юкни кўпайтирма..."
Баъзи ота-оналарда учрайдиган хатолардан бири қизининг озроқ қийналиб, "оҳ-воҳ" чекканига алами келиб: "эрингга айт, олиб берсин.., қилсин-да вазифаси бўлгандан кейин..." деган гапларини эшитасиз !
Аёл ҳам бу таъсир остида эрига талабни кўпайтириб, охири ҳамма нарсага эришади-ю, лекин энг асосий нарса, эри олдида ўзининг ва ота-онасининг ҳурматини йўқотган бўлади ! Чунки ҳар доим "БЕРУВЧИ ҚЎЛ ОЛУВЧИ ҚЎЛДАН АФЗАЛ БЎЛАДИ" . Бу расулуллоҳ алайҳиссаламнинг сўзлари !
(Бухорий ва Муслим)
Оила бозор сингари : "мени ҳаққим", "сени ҳаққинг" деган масъулиятлар устига эмас, фазилат, саҳоват устига қурилади !
Шунинг учун, аёл ва унинг оиласи ўзларига вожиб бўлмаса-да, рўзғорнинг баъзи камчиликларини тўлдириб туришлари лозим. Бунинг тасдиғини расулуллоҳ алайҳиссалам ва қизлари Фотима ҳаётидан қарайлик :
Фотима онамиз Али разияллоҳу анҳуга турмушга чиққанларидан сўнг, уй ишлари, дон майдалаб ун қилишдан чарчаб, қўллари қавариб, расулуллоҳ алайҳиссалам олдиларига бирор хизматкор сўраб келдилар. Шунда расулуллоҳ алайҳиссалам: "Эринг қаерда?! Эрингга айт, олиб берсин..." демаганлар ! Бир хизматкор бериб, бу муаммони осонгина ҳал қилиш ўрнига, уларнинг олдиларига бориб, "Сизларга ундан-да яхши нарса ўргатайми.." деб, уйқудан олдинги зикрларни ўргатиб келдилар, лекин "бу эрингнинг вазифаси" демадилар.
(Бухорий, Муслимда келган қисса)
Чунки ҳамма мушкул ишларда қулайликни муҳайё қилиб беравериш билан ишлар ҳал қилинмайди, баъзи муаммоларда унга чидаб сабр қилиш фойдалироқ ечим бўлади