КЕЛИН БОЛАМГА.
Хонадоним Ой, Қуёши, Юлдузисиз.
Ёлғизимнинг танлагани, ёлғизисиз.
Қоши қора, кўзи қора, қундузисиз.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Ширин сўзим, андишали, ҳаёлигим.
Сабри улкан, ор- номусли, иболигим.
Доногинам, ҳушёргинам, вафолигим.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Қорамағиз юзингиздан ёғади нур.
"Ойижон" деб сўзлашингиз дилга ҳузур.
Сиздек жуфти бор боламнинг, минг бор шукр.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Ўнг мингтаси турмайдими ёйиб сочин.
Изингизга тенг кўрмайман бирортасин.
Қизлар ичра танлаганман энг сарасин.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Рўмоллари кўп ярашган муслимамсиз.
Излаб, излаб топган тенгсиз ҳазинамсиз.
Қизларимнинг қаторида қизгинамсиз.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Катта совға беролмайман, узр минг бор.
Менинг совғам- менинг меҳрим, қалбимда бор.
"Сизни яхши кўраман"- деб айтгум такрор.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Аллоҳ билар, жон берарман қўлингизда.
Шаҳодатни айтиб туринг тилингизда.
Аллоҳ ишқи бўлсин доим дилингизда.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Насиб қилса сўнгги томчи сувни беринг.
Мендан кейин ўғлим билан аҳил бўлинг.
Қизларимга опа бўлинг, сингил бўлинг.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Авлодимиз давомининг масъулисиз.
Хонадоним чироғини ёқувчисиз.
Қуръон ўқиб, жаннатда тож тақувчисиз.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Мастура хожи она
🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0
Хонадоним Ой, Қуёши, Юлдузисиз.
Ёлғизимнинг танлагани, ёлғизисиз.
Қоши қора, кўзи қора, қундузисиз.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Ширин сўзим, андишали, ҳаёлигим.
Сабри улкан, ор- номусли, иболигим.
Доногинам, ҳушёргинам, вафолигим.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Қорамағиз юзингиздан ёғади нур.
"Ойижон" деб сўзлашингиз дилга ҳузур.
Сиздек жуфти бор боламнинг, минг бор шукр.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Ўнг мингтаси турмайдими ёйиб сочин.
Изингизга тенг кўрмайман бирортасин.
Қизлар ичра танлаганман энг сарасин.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Рўмоллари кўп ярашган муслимамсиз.
Излаб, излаб топган тенгсиз ҳазинамсиз.
Қизларимнинг қаторида қизгинамсиз.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Катта совға беролмайман, узр минг бор.
Менинг совғам- менинг меҳрим, қалбимда бор.
"Сизни яхши кўраман"- деб айтгум такрор.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Аллоҳ билар, жон берарман қўлингизда.
Шаҳодатни айтиб туринг тилингизда.
Аллоҳ ишқи бўлсин доим дилингизда.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Насиб қилса сўнгги томчи сувни беринг.
Мендан кейин ўғлим билан аҳил бўлинг.
Қизларимга опа бўлинг, сингил бўлинг.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Авлодимиз давомининг масъулисиз.
Хонадоним чироғини ёқувчисиз.
Қуръон ўқиб, жаннатда тож тақувчисиз.
Болажоним, сиз уйимнинг фариштаси!
Мастура хожи она
🕊⚘ОНАЛАРГА беринг ДУНЁНИ ⚘🕊https://t.me/+ZAJcR6XSduRlYzM0