ЖИНСИЙ ОМАДСИЗЛИКНИ ХАВОТИР БИЛАН КУТИШ СИНДРОМИ (ЖОХБКС)
2-qism
Умуман олганда, кўп кишиларга номаълум муҳитга тушиб қолганда маълум бир миқдорда ўзига ишонмаслик, иккиланиш, ҳаяжон бўлиши табиий.
ЖОХБКС, айниқса аёл билан биринчи марта бўлаётган бўлса кучли бўлади. Бошқа томондан эса, одамларда доимий такрорланадиган ҳолатларга кўникиш ва унда бир хил ҳаракатланиш одати ҳам бор.
Шунинг учун, агар эркак бир марта бўлса-да, омадсизликка учраган бўлса, энди у узоқ муддатгача жинсий алоқа вақтида ўзига эътибор берадиган, эрекциясини назорат қиладиган, умумий ҳолатга, аёлининг ўзини тутишига ва ҳ. к. ларга алоҳида диққат билан қарайдиган бўлади.
Бу эса омадсизликни яна такрорланишига олиб келиб, эркакни кўпроқ қўрқадиган қилиб қўяди.
Одатда ЖОХБКС ўзига ишонмайдиган, серхавотир, ҳар нарсадан шубҳаланаверадиган кишиларда кўп учрайди. Бундайларда кескин намоён бўладиган кўрқув биринчи омадсизликдан кейиноқ шаклланишга улгуради. Аммо кучли асаб тизимига эга инсонларда ҳам омадсизлик бирнеча марта такрорланса, олдингиларини эсдан чиқара олмаса, барчаси йиғилиб ЖОХБКС пайдо бўлиши мумкин.
Кўпинча хавотирнинг кучайиши яқинлашув жараёнининг айнан бир жойида бўлади. Масалан, олатни қинга киритиш вақтида ёки презервативни кийиш пайтида. Барча ҳолларда эрекция айни керакли, “бўлиши шарт” пайтда йўқолади. “Бўлиши шарт” — бу эркакнинг фиқрича, аммо эрекциянинг ўзи хўжайиннинг хоҳишига бўйсинмайди, энг зарур пайтда йўқолади.
Ушбу бўйсунмасликнинг асосида мажбурият билан хоҳиш ўртасидаги қарама-қаршилик ётади. Эркак фикрича мажбурият — бу: “Мен эрекцияга эга бўлишим шарт, акс ҳолда:
• мени импотент деб ўйлашади;
• аёлимни қондира олмайман;
• ўзимга бўлган ҳурматни йўқотаман;
• аёлим мени ҳурмат қилмай қўяди;
• аёлим мени севмас экан, деб ўйлайди ва ҳ. к.
Қачонки иисон учун бирор нарса мажбурият бўлиб
қолса, энди у уни қўзғатмайди, роҳатлантирмайди. Шу сабабдан одамлар корхонадаги ўзларининг мажбуриятлари бўлган ишни унчалик ёқтиришмайди, аммо қизиқадиган бирор бир ўйин ёки бошқа ишни хуш кўришади.
Тўшакда ҳам худди шу ҳолат юз беради: эрекция пайдо бўлишга мажбур бўлмаган даврда, яъни эркалаш, қучоқлаш, ўпиш, бир-бирини қўзғаш даврида эрекция пайдо бўлади. Аммо эрекция бўлиши зарур бўлганда — мажбурият пайдо бўлганда, энди лаззат йўқолади, мажбурий иш эса эркакни қўзғатмайди.
Davomi bor
@JinsiyAloqa_18