❗️МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2020/2021 ўқув йилида магистратурага ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун мақсадли қабулга танловда иштирок этиш мақсадида
ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА ТАҲРИРЛАШ ТАРТИБИ
Жараён қандай тарзда амалга оширилади?
👉 1. Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.
👉2. Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.
❗️Бунда:
➡️абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:
➡️абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;
➡️абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.
💬 Масалан, Термиз давлат университетининг тегишли магистратура мутахассислиги бўйича Денов тадбиркорлик ва педагогика институти учун алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичи тасдиқланган бўлса, абитуриент Денов тадбиркорлик ва педагогика институтига ариза билан мурожаат қилади.
👉3. Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.
👉 4. Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.
✔️ Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.
Ta'lim Yangiliklari👇🏻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFX7Nsa9RaAE4UylQg