#orzularim
Йиғлаётган орзуларим
(1-қисм)
Мен...
Оққушларнинг
қора соясини кўрдим заминда...
Мен...
оппоқ орзуларим билан,
қорайиб куйяпман кимнинг ғаминда...
Гулжамол Асқарова
"Ассалому алайкум, устоз? Саломатмисиз? Билмадим, дардимни дастурхон қилиб, тўғри қиляпманми, йўқми? Аммо ичимни кимгадир бўшатмасам, ёрилиб кетадигандекман.
" Искандарнинг шоҳи бооор! "дея бўш қудуққа ҳайқирган сартарошга ўхшаб енгил тортишни истадим. Майли, кейин оҳимдан қамишлар униб чиқсин!
Мен ҳам сиздек сиздек бир касб эгаси бўлишим керак эди, лекин ҳаммаси ҳаётимдек чала қолди. Яна нималар чала дейсизми?
Ёшлигим чала бўлди;, ўқишим чала бўлди; турмушим чала бўлди. Агар тингласангиз, барини бошидан сўзлаб бераман.
Сизнинг ҳикояларингиз доим яхшилик билан тугайди, мен ҳам умид қиляпман, эҳтимол тақдиримни ёзсангиз ва унинг якуни яхшилик билан тугаса... Майли-да, одамзот то тирик экан умид қилади-ку!
Мен Тошкентда, ўзига тўқ оилада туғилиб ўсдим. Отам тадбиркорлик билан шуғулланадилар. Онам болалар шифокори. Оилада иккита фарзандмиз Укам бор. Бешинчи синфда ўтди.
Тўққизинчи синфни битириб, лицейда ўқишни давом этдирдим.
Шифокор бўлишга аҳд қилгандим. Оппоқ либосларда, дори иси келиб турган озода хонада беморлар дардини тинглайман. Касалларим тез тузалади, ота-онамни дуо қилади. Кейин ўз шахсий клиникамни очаман. Бой оилаларга пуллик, кам таъминланганларга бепул хизмат кўрсатадиган шифоханам бўлади. У ерда ўз ишининг усталари, фидойи шифокорлар беморлар дардига малҳам бўлади. Оилам бўлади. Фарзандларим...
Хуллас, орзуларим бисёр,
хаёлларимда орзуларимга эришишдан бошқа нарса йўқ эди.
Ойим яхши шифокор. Баъзан оналар бемор болаларни уйгача олиб келадилар. Қўнғироқлар бир дақиқа тинмайди, ҳатто якшанба кунлари ҳам. Кимдир совға келтиради, кимдир пул беради, аммо ҳамма дуо қилади.
Оилавий дам олишга чиқсак, телефонларини ўчириб қўядилар. Бир сафар тоққа чиққанимизда бир аёл тинимсиз қўнғироқ қилиб, дам олгандек қилмаганди.
Дадам тахта бозорда тирикчилик қиладилар. Ҳеч нимадан камимиз йўқ. Ойим ҳам дадам ҳам сўнгги русумдаги машинада юрадилар. Шаҳар марказидаги кўп қаватли уйда яшаймиз.
Бувим борлар. Амаким билан яшайдилар. Амакимнинг учта қизи бор, биттаси мендан бир ёш кичик, аммо унчалик қалин эмасмиз. Кўп бормаймиз. Тўғрироғи, иккита овсин бир-бири билан чиқишмагани учун биз болалар ҳам яқин эмасмиз. Аммо онам амакимнинг болалари бетоб бўлса, даволайдилар, гарчи сира қовоғи очилмайдиган келинойим миннатдорчилик билдирмасалар ҳам онам бувимнинг битта қўнғироғи билан шаҳар четидаги ҳовлига етиб борадилар.
Лицейни битирган йилим—биринчи уринишдаёқ ўқишга кирдим. Шартнома асосида ўқишга қабул қилинган бўлсам ҳам ота-онамнинг қувончи чексиз эди. Дадам қариндош-уруғларни йиғиб, ресторанда зиёфат қилиб бердилар. Эгнимда пуштиранг узун кўйлак, узун каштан ранг сочларим учлари қўнғироқ қилиниб, елкаларимни тўлдирган, қулоғимда онам шу бугун ҳадя қилганлари бриллиант зирак, бўйнимда нафис тилло занжир, кўзларим бахтдан ял-ял ёниб, ўз-ўзидан юзимга ёйилиб келаётган табассум билан меҳмонларни кутиб олардим.
Ўн еттида эдим ўшанда. Ҳаммани ўзимдек бахтиёр деб ўйлардим.
Ўқишлар қийин, аммо завқли эди. Оппоқ либос кийганимда бир фахр, бир шодлик юрагимни чулғаб олар, дунёдаги барча беморлар дардини даволашга қодирдек ҳис этардим ўзимни.
Бир куни дарслар кечроқ тугади. Оқшом тушаётган палла эди. Кун совуқ, қор учқунлай бошлаган, эрта-индин совуқ кунлар бошланишидан дарак бераётгандек эди учқунлар.
Амакимнинг қизи! Жавоб бердим.
—Ҳа, Гавҳар, яхшимисан?
— Саъдия, сизларникига келгандим, йўқ экансан.
—Ҳозир етиб бораман, ўтириб тур...
Гавҳар билан фарқимиз бир ёш бўлса-да, сенлаб гапиради. Ўрганиб кетганман. Келинойим ишламайди, амаким киракашлик қилади. Дадам рўзғорларига ёрдам берадилар. Гавҳар, одатда, бирорта кўйлагимни олмоқчи бўлса, ёки иши тушса келади. Тўғри топган эканман. Янги йилга синфдошлари билан байрам қилишаётган экан.
Давоми бор