Ер юзидаги энг бахтли одам – СИЗСИЗ!
Диққат қилинг:
1. Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9.999.999 ҳужайра ўлган;
2. Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралгансиз;
3. Ногирон бўлиб эмас, тўрт мучангиз соғ туғилдингиз;
4. Одамлар бошпанасиз яшаган, ибтидоий даврда эмас, ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз;
5. Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, мўътадил юртда туғилдингиз;
6. Муттасил жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасл мукаммал юртда туғилдингиз;
7. Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз;
8. Қарзларингиз кўп эмас.
9. Кўнглингиз хотиржам.
10. Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;
11. Фарзандларингиз соппа-соғ;
12. Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;
13. Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор;
14. Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз;
15. Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;
16. Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода;
17. Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз.
Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор.
Яна нима керак сизга...