Forward from: Subject Nazar | Jamshid Muslimov
Барча давлат ва нодавлат крипторақамларда ўликни боқиш бюджети кўзда тутилмаган.. Энг катта муаммолар шундан бошланди.. Ўйлаб-ўйлаб, био-институт лабораториядаги икки маймун: орангутанг ва шимпанзе озуқаларининг ярмини сизга олиб келадиган бўлишди. Кундалик рациони озайгани ҳақида маймунлар баданидаги чип умумий блокчейнга маълумот берди ва автоматик равишда бу хабар ҳуқуқни мухофаза органида очилди. “Давлат мулкига зиён” ва “ҳайвонга ғайри-инсоний таъсир” етказишликда айб билан сизни боқаётган фавқулот вазият ходимлари ҳибсга олинди. Судда аслида нима бўлгани аниқлангач, табиийки, уларни қўйиб юборишди. Аммо “судья жиноятчиларни озод қилди”, деган хабар блокчейнга автоматик чиқиб кетди.. Чунки тизимда тергов алгоритми бузилганлиги автоматик равишда қайд этилганди. Ҳукумат судьяни ишдан олиши кераклиги алгоритми ишга тушди. Судья нима бўлгани ҳақида ҳукуматга ҳисобот бергач, иш расман тўхтатилди. Шунда ҳукумат бошқарув тизимида пайдо бўлган “коррупция сигнали” бутун жаҳон блокчейнда қайд этилиб қолди. Биласизми, кейин нима бўлди? Жаҳон давлатлари бизга иқтисодий ва сиёсий санкциялар уюштирди! Тўғрироғи, глобал блокчейн бу алгоритм қарорни чиқариб юборди! Президент БМТдан туриб бўлган воқеа коррупцион факт эмас балки блокчейнда содир бўлган ноёб хато эканлиги ҳақида ва бу муаммони жаҳоннинг энг ақлли каллалари ечиши кераклигини айтди. Масала ҳаммага аён, аммо унинг туззукроқ ечимини ҳеч ким топа олмади...
– Бунга ишониш қийин! Сунъий Ақлчи?!
– Сунъий Ақл бир ечим берди... Ва бу ечимни фақат сиз амалга ошира оласиз...
– Мен? Қандай қилиб?
Ўртада ўтирган профессор камзил чўнтагидан қутичани олиб, стол устига қўйди. Қутичани очди. Ичида биттагина оқ таблетка.
– Акромжон, бир иш билан оламшумул зиддиятни ҳал қилишингиз мумкин. Халқ устига тушаётган катта зиённи бир зарба билан тўхтата олиш сизнинг қўлингизда. Сиз мени тушуняпсизми?
– Ни-ма?! Бу заҳарми?! Эй, донишманд бошлар! Бунақа ишни менга таклиф қилгани уялмайсизларми?! Менинг айбим йўқ! Айб – баданимдаги микрочип ё бутун блокчейн тизимида! Агар мени ўлдириб юборсангизлар, бунақа хатолар яна содир бўлса нима қиласизлар? Йўқ, бу ечим эмас. Айтиб қўйинг Сунъий Ақлизга!
Чап тарафда ўтирган шоир Аждодий чуқур нафас олди:
– Хўп. Биз вазифамизни бажардик. Хавотир олманг. Ҳеч ким сизни ўлдирмайди. Бунақа ваколат сиздан бошқа ҳеч кимда йўқ. Бардам бўлинг... Маймунларимиз кўп, сизни озуқалантриб туришга етади, – деди у Акромга ва ҳамрохларига юзланиб: “Навбатдаги инқирозни хал қилиш одамлар қўлига қайтадиган кўринади. Иш қилиб, бу ёғи бахайр бўлсин”, деди.
Уч киши ўрнидан туриб, тирик “мурданинг” елкасини енгил қоқиб ва хонадан чиқиб кетди.
Қути стол устида қолди.
(давоми бўлса керак...)