ИНТЕРНЕТДА ВИДЕОСИ ТАРҚАЛГАН АЁЛ, ЎҚИТУВЧИ ЭМАСЛИГИ АНИҚ БЎЛДИ. УНГА ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛГАН
«Сувнинг таъми муз билан. Сув оби-ҳаёт...» - Фарзандларини уришиб берган тарбиячи ҳақида расмий маълумот берилди. Унга интизомий жазо чораси қўлланилган
Хабарингиз бор, 26 июль куни ижтимоий тармоқларда нотаниш аёл ўзини "дарс ўтаётган" жараёнини телефонига суратга олаётган вақтда унга ҳалал берган болага қўпол сўз билан бақиргани акс этган видео ролик тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кўпчилик у аёлни мактаб ўқитувчиси эканлигини айтиб танқид қилишганди. Кейинроқ Халқ таълими ваирлиги у аёлни ўқитувчи эмаслигини айтиб, ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдирган эди.
Kun.uz да берилган хабарга кўра
Мактабгача таълим вазирлиги томонидан роликдаги аёл Наманган вилояти, Чортоқ тумани 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ҳ.Н. эканлиги аниқланган.
«Ҳ.Н. 1982 йилда туғилган, маълумоти олий. Мактабгача таълим тизимида бир неча йилдан бери ишлаб келади. Ўтган давр мобайнида у томонидан ҳеч қандай ножўя ҳаракатлар амалга оширилмаган ва иш берувчи томонидан ижобий таърифланади.
Карантин шароитида Ҳ.Н. масофадан ўқитиш усулини ўзлаштирган ҳолда, бир неча ой мобайнида, ҳафтасига 4-5 мартадан тарбияланувчилар учун видеомашғулотлар ўтиб келган.
Ёз мавсуми бошланиши МТТларда соғломлаштириш даври ҳисобланиб, тартибга кўра бу вақтда фаол таълим жараёни тўхтатилади. Аммо бир неча ташаббускор тарбиячилар, улар қаторида Ҳ.Н. ҳам, тарбияланувчиларнинг бўш вақти мазмунли ва фойдали ўтиши учун видеомашғулотларни давом эттиришга қарор қиладилар, дейилади маълумотда.
Жорий йил 15 июль куни уй шароитида видеомашғулотни ёзиб олиш жараёнида Ҳ.Н. ўз фарзандларини тарбиячи касбий этикасига зид равишда қўпол тарзда койиб ташлайди.
Бу ҳолат акс этган ролик кейин тайёрланган видеомашғулот ўрнига, янглиш равишда МТТ «Телеграм» гуруҳига жойланади ва тезда ўчириб ташланади.
Шунга қарамай янглиш жойланиб, ўчирилган ролик орадан 11 кун ўтиб ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.
Ҳолатни ўрганиш жараёнида ўша куни Ҳ.Н. видеомашғулотни бир неча марта ёзиб олишга урингани маълум бўлган. Аммо иш билан уй вазифаларини бир вақтда бажариш мажбурияти, жумладан болалар хархашаси ҳиссий мувозанатдан чиқиб кетиши, натижада назоратни йўқотган ҳолда овозини баландлатишига сабаб бўлган.
Бу воқеа Чортоқ тумани мактабгача таълим бўлими ҳамда Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва маълум хулосаларга келинди.
Тарбиячи Ҳ.Н. касбий этика қоидаларини бузгани учун унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди. Карантин якунланиб, МТТлар фаолияти тиклангач 7-сонли МТТ ҳамда Чортоқ тумани мактабгача таълим бўлими томонидан бу тарбиячининг педагогик фаолияти мониторинг қилиб борилиши белгиланди. 7-сонли МТТ раҳбарига эса огоҳлантириш берилди.» дейилади Kun.uz да берилган хабарда.
https://t.me/joinchat/AAAAAEcAlgbxx9mMXcBjJw