ҚАЙГА КЕТЯПМИЗ
Бугун бошқа тилак, бошқа қадамлар,
Ноҳот ўтиб кетди бахтиёр дамлар,
Оқибат, қадрни унутиб бугун,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Етимни йиғлатиб, кўзларин ёшлаб,
Шайтонга қўл бериб, ошини ошлаб,
Муҳаббат, меҳрни орқага ташлаб,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Ғийбатга мойилмиз иштиёқлар зўр,
Нафсимиз имонни ўраб олган тўр,
Кўзимиз очиғу қалбларимиз кўр,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Оллоҳга йўқ дилда нолаларимиз,
Йиғлайди соғиниб оналаримиз,
Кимдан ибрат олсин болаларимиз,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Дийдалар тош қотган, эримас кўнгил,
Опанинг гапига кирмайди сингил,
Қадрига етмайди отанинг ўғил,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Дунёга синчковроқ боқмаймиз нечун,
Ҳақ сўзни айтсакда ёқмаймиз нечун,
Шароблар сипқориб келажак учун,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Меҳрибон туйғулар дилда тош қотса,
Салгина танбеҳ ҳам кўнгилга ботса,
Тонглар ҳам булутлар ортидан отса,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Тортинмай борамиз ҳиёнатгача,
Руҳимиз етмайди диёнатгача,
Ҳали йўл олис-ку қиёматгача,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Йўқ кунда қилмаймиз сабр бардошлар,
Кибрли нигоҳлар, мағрурдир бошлар,
Мен ҳам шу йўлдаман кўзимда ёшлар,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Хуршид Карим
❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹
Бугун бошқа тилак, бошқа қадамлар,
Ноҳот ўтиб кетди бахтиёр дамлар,
Оқибат, қадрни унутиб бугун,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Етимни йиғлатиб, кўзларин ёшлаб,
Шайтонга қўл бериб, ошини ошлаб,
Муҳаббат, меҳрни орқага ташлаб,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Ғийбатга мойилмиз иштиёқлар зўр,
Нафсимиз имонни ўраб олган тўр,
Кўзимиз очиғу қалбларимиз кўр,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Оллоҳга йўқ дилда нолаларимиз,
Йиғлайди соғиниб оналаримиз,
Кимдан ибрат олсин болаларимиз,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Дийдалар тош қотган, эримас кўнгил,
Опанинг гапига кирмайди сингил,
Қадрига етмайди отанинг ўғил,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Дунёга синчковроқ боқмаймиз нечун,
Ҳақ сўзни айтсакда ёқмаймиз нечун,
Шароблар сипқориб келажак учун,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Меҳрибон туйғулар дилда тош қотса,
Салгина танбеҳ ҳам кўнгилга ботса,
Тонглар ҳам булутлар ортидан отса,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Тортинмай борамиз ҳиёнатгача,
Руҳимиз етмайди диёнатгача,
Ҳали йўл олис-ку қиёматгача,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Йўқ кунда қилмаймиз сабр бардошлар,
Кибрли нигоҳлар, мағрурдир бошлар,
Мен ҳам шу йўлдаман кўзимда ёшлар,
Қайга кетаяпмиз ўзи одамлар.
Хуршид Карим
❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹