#ОЖИЗА
48-қисм
Отаси билан бир доирада бўлиб, кейинчалик чет элга кетган Дамирбой билан алоқаларни охирги йилларда тиклаганди.
-Отам жуда афсусда. Аммо вақтни бой бергани сабабли ўзини кечира олмаяпти- Салоҳ суҳбатларини бирида Дамирбойга айтганди.
-Ўшанда огоҳлантиргандим. Аммо отанг қулоқ солмаганди. Беш бармоқни бирданига оғиз солиб бўлмайди десам ҳам унамади.
-Ўзлари ҳам айтадилар мени очкўзлигим ҳамма нарсамдан айирди деб.
-Аммо, сен унга ўхшамадинг.
-Амаки, мен ҳаракат қилмасам отам вафот этарди, ўзим ҳам йўқ бўлиб кетардим. Лекин онам топилмади.
-Топилади, тирик бўлсин деб дуо қил. Сен билан Фозилни ўғлини кўргандек бўлдим.
-Ким у?
-Сен учун жуда хавфли инсон. Лекин ўзи билмаса керак.
-Амаки нималар деяпсиз? Қанақа хавфли?
-Онанг бежиз кетиб қолмаган. Отангни бу ишидан кейин кечиролмаган. Отанг Фозилни ҳалокат доимига ташлаб кетган. Унинг номига олинган кредитларни ўз бизнесига ишлатиб кўздан йўқолган. Менга қизиғи шуки сен Фозилни ўғли билан қандай танишгансан? Чунки улар бу ерлик эмасди.
-Ҳарбий хизматга бирга бориб қолганмиз.
-Сен ҳаракат қил. У сени кимлигингни билмасин. Агар билса яхши эмас. Ким ҳам отасини қарзга ботириб инсультга учратган одамни кечиради?
-Сиз мени ўйловга қўйдингиз. Энди нима қиламан?
-Буни ўзинг яхшилаб ўйлаб кўр. Энг муҳими қонун доирасидан чиқма. Бу энг катта хатойинг ва ўзингга қарши режа бўлиб қолмасин.
-Раҳмат амаки.
-Қўнғироқ қилиб тур. Сафога салом де. Ҳали борсам кейин у билан кўришаман.
-Хўп.
Салоҳ оғир тин олди
-Ээҳ ота, наҳот шунчалар тубанликка боргандингиз? Энди мен чаённи қандай ўзимдан узоқлаштираман. У мени қадрдоним, энг яхши ёрдамчим.
💦💦💦
Хушнудга Файзиддин ва Робияни муносабати негадир эриш туйила бошлади. Дўстини иложи борича бошқа юмушларга ундарди. Робияни нега қизғоняпти ўзи сезмаяпти.
-Менга нима бўляпти, билолмадим. Билганим бу севги эмас.
Файзиддин олдига келганида ҳам шу нарсани ўйлаб турганди.
-Ҳа дўстим ўйловда қолибсан?
-Э мен ўйламай ким ўйласин. Ҳаёлларим ўзимга бўйсунмаяпти
-Севиб қолдим десанг ҳали?
-Йўғеэе, бунақа ёшдан ўтганман.
-Аниқми?
-Ҳа. Шубҳанг борми?
-Уйланиш керак дўстим.
-Бўлади бу ҳам.
💦💦💦
Мана улар ёлғиз қолган. Лимон рангидаги хона, унга мос дизайндаги пардалар, интерерга гап бўлиши мумкинмас. Аммо у ерда ҳамон ҳеч кимга ишонмаган қалби ҳаста қиз ётоқда ўйчан ўтирарди.
-Замира жон болам ҳаммасини унут. Бахтли бўлишга ҳаракат қил.
-Ойиии у яна ҳужум қилсачи?
-Унақа бўлмайди. Қара қанчалар қийналган. Кўзлари киртайиб кетган
-Билмасам, мен қўрқаяпман.
-Биламан, жоним болам. Ҳаммасини сезяпман. Сенга ҳам осонмас. Лекин ҳозир кетсанг ҳамма сени беномус дейди.
-Хўп бўлади ойи. Нима десангиз шу.
Зуҳра опа чиқиб кетди. Ҳеч қанча ўтмай Шахбоз кириб келди. Бу гал Замира уни кўзига ёмон кўринмаётганди. Уни кириши билан Замира ўрнидан туриб анча узоқроққа борди.
-Қўрқма. Сенга ҳеч нарса қилмайман.
-
-Мен сени ёмон кўрмайман. Ўша куни ўзимда эмасдим. Мен эмасдим у.
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
КАЙНОНАЛАР МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ
https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag