#Диққат #Долзарб
❗️Хитойликлар ҳамма жойни сотиб оляпти деган гаплар қанчалик ҳақиқат?
Кадастр агентлиги интернетда тарқалаётган мазкур хабарлар юзасидан батафсил маълумот берди.
Хулоса қилиб айтганда, ерларимиз чет элликларга сотилмайди, улар фақатгина ижарага олишлари мумкин холос.
✅ Zudlik Yangilik-Obuna bo'ling! 👈
❗️Хитойликлар ҳамма жойни сотиб оляпти деган гаплар қанчалик ҳақиқат?
Кадастр агентлиги интернетда тарқалаётган мазкур хабарлар юзасидан батафсил маълумот берди.
Унда айтилишича, қонунчиликка кўра Ер участкаларини чет элликларга бериш тартиблари мавжуд. Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) талаблари Ер кодекси билан белгиланган ҳамда унинг 17 моддасига мувофиқ чет эллик фуқаролар ва юридик шахслар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ер участкаларига фақат ижара ҳуқуқи асосида эга бўлиши мумкин.
24 моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ер участкалари ижарага берилади. «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл юридик шахслари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, шунингдек давлат органлари, муассасалари, корхоналари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хусусийлаштириш субъектлари бўлмайди, яъни чет элликларга ер хусусийлаштириб берилмайди.
Хулоса қилиб айтганда, ерларимиз чет элликларга сотилмайди, улар фақатгина ижарага олишлари мумкин холос.
✅ Zudlik Yangilik-Obuna bo'ling! 👈