#кун_тарихи
Бугун - 2025 йилнинг 18 майи, якшанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
Халқаро музейлар куни маданий байрами (International Museum Day) мухлислар томонидан нишонланади.
Май ойининг учинчи якшанбасида Ўзбекистон Кон-металлургия саноати ходимлари куни нишонлланади.
ОИТСга қарши эмлаш (World AIDS Vaccine Day) куни.
АҚШда “Уруғ-аймоқларингиздан хабар олинг!” (National Visit Your Relatives Day) куни ҳаммани огоҳликка чорлаб туради.
1048 (вафоти 1131) йил – таъриф-тавсифларга мутлақо муҳтож бўлмаган Умар Хайём чинакамига дунёга келган.
1642 йил – Монреаль (Қирол тоғи) шаҳрига асос солинган.
1724 йил – Екатерина I Россия империяси тахтига ўтирган.
1868 (отиб ташланган 1918) йил – Россиянинг энг охирги императори (1894 – 1917) Николай II Романов туғилган.
1888 йил – Америка Қўшма Штатларида 1- граммофон пластинка (елимтовоқ)лари сотувга чиқарилган.
1922 (вафоти 2016) йил – япон археологи, антропологи, тарихчиси, этнологи, Сока университети профессори, “Дўстлик” ордени соҳиби, Термиз шаҳрининг фахрий фуқароси Като Кюдзо Кёнсан-Пуктода дунёга келган.
1928 йил – буюк шоир Абдулҳамид Чўлпон драма труппа таркибида гастроль сафари билан Бухорода бўлган.
1944 йил – Ўрта Осиёга фашистлар кўмакчиси сифатида айбланган қрим татарлари, болгарлар, греклар, арманлар, немислар ва бошқа халқлар вакиллари – кексалар, аёллар, болалар юкланган биринчи эшелон жўнатилган.
1967 йил – СССР раҳбари Леонид Брежнев Юрий Андроповни КГБ раиси лавозимига тайинлаган.
1974 йил – Ҳиндистон Республикаси атом қуролига эга бўлган олтинчи давлатга айланган.
2002 (таваллуди 1924) йил – манбашунослик илми бўйича Ўзбекистон ФА академиги Бўривой Аҳмедов қазо қилган.
2017 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони эълон қилинган.
2018 йил – АҚШ конгресси Сенати аёл киши – Жина Хаспел номзодини МРБ раҳбарлигига тасдиқлаган.
2018 йил – “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинган.
2019 йил – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимиз бўйлаб “Ўсмирлар орасида семизликка қарши” тадбири доирасида фаол юриш бўйича оммавий тадбирлар ташкил этилган.
2020 йил – Ўзбекистон Президенти томонидан “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида“ги фармон имзоланган.
2021 (таваллуди 1949) йил – Наманганда дунёга келиб, элликка яқин бадиий, илмий-маърифий, публицистик китоблари нашр этилган Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси Аҳмад Муҳаммад Турсун Тошкент шаҳрида қазо қилган.
2022 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва “Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларга имзо чеккан.
2024 йил – Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ташкилотнинг Бангкокдаги LXXIV Конгрессида футболдаги ирқчиликка қарши кураш принцип (тамойил)ларини тасдиқлаган.
➡️📰
"SHARQ TONGI"ning tarmoqdagi rasmiy sahifalariga a’zo bo‘ling:👇Telegram /
Youtube /
Facebook /
X