КУТАР МИРИШКОР....
Совуқ аста тафтин кўтарди,
Тугаб борар қишки,ов,шикор,
Далаларда майса кўкарди,
Гулбахорим, кутар Миришкор.
Дехқонимни шайдир кетмони,
Замин тайёр, қилинган шудгор,
Одамзотнинг тупроқдир жони,
Гулбахорим, кутар Миришкор.
Дала, даштин гиламга бурка.
Қўй қўзисин қучсин чорвадор,
Ўзинг сахий, ўзинг зўр бека,
Гулбахорим, кутар Миришкор.
Сумалаклар пишсин хар ўйда,
Наврўзингни кутар санаткор,
Соғинтирма, аразинг қўйда,
Гулбахорим, кутар Миришкор.
Бу боғларин беза гулларга,
Боғбонидан таралсин ифор,
Шодлик олиб келгин дилларга,
Гулбахорим, кутар Миришкор.
Тўққиз ойлик соғинч арисин,
Келишинга элим интизор,
Хурсан қилгин, келиб барисин,
Гулбахорим кутар Миришкор.
Муаллифи; ✍️Зокиржон Сафаров
(Зокир Сафари)
Совуқ аста тафтин кўтарди,
Тугаб борар қишки,ов,шикор,
Далаларда майса кўкарди,
Гулбахорим, кутар Миришкор.
Дехқонимни шайдир кетмони,
Замин тайёр, қилинган шудгор,
Одамзотнинг тупроқдир жони,
Гулбахорим, кутар Миришкор.
Дала, даштин гиламга бурка.
Қўй қўзисин қучсин чорвадор,
Ўзинг сахий, ўзинг зўр бека,
Гулбахорим, кутар Миришкор.
Сумалаклар пишсин хар ўйда,
Наврўзингни кутар санаткор,
Соғинтирма, аразинг қўйда,
Гулбахорим, кутар Миришкор.
Бу боғларин беза гулларга,
Боғбонидан таралсин ифор,
Шодлик олиб келгин дилларга,
Гулбахорим, кутар Миришкор.
Тўққиз ойлик соғинч арисин,
Келишинга элим интизор,
Хурсан қилгин, келиб барисин,
Гулбахорим кутар Миришкор.
Муаллифи; ✍️Зокиржон Сафаров
(Зокир Сафари)