ОТА..
Оталар ўлимдан қўрқишмайди ҳеч,
Фарзандин ёлғизлаб, кетишдан қўрқар.
Оталар бекорга урушмайди ҳеч,
Фарзандин ноқобил бўлишдан қўрқар!
Эркалаб севолмас, уларчалик ким,
Оталардек меҳр, беролмайди ҳам.
Бошпана пул берар, қанчалик балким,
Қадрдонинг дўстинг, бўлолмайди ҳам!
Ота бу улуғ зот, меҳри бўлакча,
Қаттиққўл бўлади, қаҳри зирабча.
Асрлар ўтар ҳам, йиллар орадан,
Отам деб йиғлайсан, ҳар кун, ҳар кеча!
Отани эъзозла, қадрла инсон,
Бугун ёнингдадир, эртаси гумон.
Иссиқ бағридасан, совқотиб бир кун,
Аламли дард қийнар, ўшадир армон!
✍️Обиджон ҚЎЗИЕВ
🎤Феруза
👉👉@ziyovuddin_xabarlari
Оталар ўлимдан қўрқишмайди ҳеч,
Фарзандин ёлғизлаб, кетишдан қўрқар.
Оталар бекорга урушмайди ҳеч,
Фарзандин ноқобил бўлишдан қўрқар!
Эркалаб севолмас, уларчалик ким,
Оталардек меҳр, беролмайди ҳам.
Бошпана пул берар, қанчалик балким,
Қадрдонинг дўстинг, бўлолмайди ҳам!
Ота бу улуғ зот, меҳри бўлакча,
Қаттиққўл бўлади, қаҳри зирабча.
Асрлар ўтар ҳам, йиллар орадан,
Отам деб йиғлайсан, ҳар кун, ҳар кеча!
Отани эъзозла, қадрла инсон,
Бугун ёнингдадир, эртаси гумон.
Иссиқ бағридасан, совқотиб бир кун,
Аламли дард қийнар, ўшадир армон!
✍️Обиджон ҚЎЗИЕВ
🎤Феруза
👉👉@ziyovuddin_xabarlari