Эҳтимол ўзимни бахтли атарман,
Яшамоқ шартидан тополсам маъни.
Умримдан энг сўнгги кунга қадар ман,
Дилини оғритмай бирор кимсани.
Аллоҳим, сабабчи қилмагин сира,
Мени, кимларнингдир кўзда ёшига.
Ҳеч кимнинг кўнглини қилмайин ҳира,
Ташвиш келтирмайин зинҳор бошига.
Билиб-билмай қилган гуноҳларим жам,
Хатойим англатар сочдаги қорим.
Менга қўшиб дўст-у душманимнинг ҳам,
Гуноҳин авф этгин Парвардигорим.
Яшамоқ шартидан тополсам маъни.
Умримдан энг сўнгги кунга қадар ман,
Дилини оғритмай бирор кимсани.
Аллоҳим, сабабчи қилмагин сира,
Мени, кимларнингдир кўзда ёшига.
Ҳеч кимнинг кўнглини қилмайин ҳира,
Ташвиш келтирмайин зинҳор бошига.
Билиб-билмай қилган гуноҳларим жам,
Хатойим англатар сочдаги қорим.
Менга қўшиб дўст-у душманимнинг ҳам,
Гуноҳин авф этгин Парвардигорим.