#Мақола
Шаъбон ойи фазилати
Муқаддас Ислом динимизда, ойлар ичида шундайлари борки, унда қилинган илтижо, тоат-ибодат ва яхши амалларнинг даражаси бошқа пайтдагига қараганда юқорироқ бўлади. Шундай фазилатли ойлардан бири Шаъбон ойидир, унинг бошқа ойлар ичида ўзига хос ўрни бор. Бу ойда кечган энг муҳим тарихий ҳодисалардан бири қибланинг ўзгартилиши воқеасидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Маккада турганларида Байтул Мақдис томонда эди. Мадинага ҳижрат қилганларидан кейин қибла яна боболари Иброҳим(алайҳиссалом)нинг қибласи-Каъба томонга ўзгартиришини иштиёқ ила кутган эдилар. Ҳижратнинг биринчи йили, Шаъбон ойининг 15-кунида қибла Қуддуси шарифдан Қаъбага ўзгартирилган. Бу тўғрида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Гоҳо юзингизни (ваҳий кутиб)осмон бўйлаб ўгириб туришингизни кўряпмиз.(Хотиржам бўлинг)Сизни ўзингиз рози бўладиган қиблага (Каъбага) юзингизни ўгиртирамиз. Юзингизни Масжиди Ҳаром(Каъба)томонга буринг!(Эй, мўминлар, сизлар ҳам)қаерда бўлсангиз, юзларингизни ўша тарафга буринг!.." (Бақара сураси, 144-оят). Шаъбон ойи улуғ ва фазилатли эканига кўплаб далиллар келтирилган. Расулуллоҳ (саллаллохи алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар: "Аллоҳ таоло ўн икки ой ичидан Ражаб ойини ўзи учун танлаб олган. Шунинг учун" Аллоҳнинг ойи "дейилади. Ким бу ойни улуғлаб, хурматини жойига келтирса, Аллоҳ таоло уни жаннати наимга киритиб, яна Ўз розилигини ато этади. Шаъбон ойи" Расулуллоҳ ойи "ҳам дейилади. Ким бу ойни улуғлаб ҳурматини бажо келтирса, Қиёмат куни унга жаннатдан жойни ўзим тайёрлаб тураман. Рамазон ойи эса умматларим ойидир. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини жойига қўйса, гуноҳлардан ўзини тийса, кундузи рўзадор, кечалари бедор, бировларга беозор ҳолда рўза ойини тамомласа, барча гуноҳлари мағфират қилинади" (Имом Байҳақий ривояти). Шаъбон ойда Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам)ҳақларига кўпдан-кўп саловат васаломлар юборсак,бу муқаддас Шаъбон ойиниг савобига эришган бўламиз. Аллоҳ таоло барча ойлар қаторида, барчаларимизга Шаъбон ойи кечасини ғанимат билиб, уни рўза ва тоат-ибодат билан ўтказишликни насиб қилсин!
Учқўрғон туман отинойиси Нишанова Буроҳила Абдусаттар қизи манбалар асосида тайёрлади.
t.me/ziyoislom