ҚАРЗ ОЛДИ- БЕРДИ муомиласи
Иқтисодий холат сабабли инсонлар моддий хаётида қарз олишга эхтиёж кўпайиб кетди. Бу фурсатни ғанимат билган шайтон мўминлар орасини бузиш учун шу йўл билан улар орасига низолар сола бошлади. Хақиқий мўминлар шайтоннинг бундай васвасаларига алданмайди.
Қарз беришнинг савоби хадя берганнинг савобидан кўра кўпроқлиги хақида хадиси шарифлар бор.Узиш ниятида қарз олган кишига Аллох таолонинг Ўзи ёрдам беради, деган маънода Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи вассалламдан хадисдар ривоят қилинган . Худо сақласину , агар банда еб кетиш ниятида бировдан қарз олса , ундай одам ўз бошига бало юклаб олган бўлади ва ниятига мувофиқ бу қарзидан қутулолмай кетади .Имтихон дунёсини тарк этганидан кейин унинг яқинлари қарзини узадими –йўқми, номаьалум.
Халқимизда “Қизғанчиқдан қарз олма, қарз олсанг хам сарифлама ” деган мақол бор. Бу мақол нима учун айтилганини билиш қийин эмас .Аввало қизғанчиқдан қарз олишнинг ўзи қийин иш , иккинчидан , ундай одам қарз беришга рози бўлган тақдирда хам , тезликда қайтариб беришга тўғри келиб қолиши мумкун , шунинг учун ишлатмай турганинг маъқул , дейиляпти .Лекин нима бўлганида хам , у қарзнинг эгаси , қисташга хақли .Шундай экан , қарз олувчи хам , берувчи хам Аллох таолонинг розилиги ниятида харакат қилиши лозим. Бир томоннинг иши битиб қолсин , иккинчи томоннинг хам пули кўпайиб кетмасин .
Хар бир инсон ўз хаётида турмуш тақозоси ила доимий равишда молиявий муоммоларига дуч келади ва бевосита уларда иштирок этади . Айни шу муносабатлар инсонлар фаолиятини ўз ичига олади .
Камолов Фазлиддин . Учқўрғон туман "Абдулхамид хожи Абдуррахмон угли" жоме масжиди имом ҳатиби.
t.me/ziyoislom