Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
УСТА ҲАҚИНИ БЕРИШ МАСАЛАСИ
#ижара
❓1429-CАВОЛ: Усталар билан уйимни тўрт-беш кунда қумсувоқ қилиб беришларини келишдик. Олдиндан аванс хам берилди. Лекин усталар турли сабаблар билан ишни чўзиб юборишди. 8 кун ўтиб усталарга яна 3 кун муҳлат бердим, агар иш битмаса пул берилмайди, деб огоҳлантирдим. Айтилган муддатда ишни бажаришмади. Бошқа усталарни чақирдим. Биринчи усталарга пулнинг ҳаммасини бермадим. Мен бу пулга қарзманми, энди пулни бераман, десам олишмаяпти. Бу ҳолатда нима қилишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аслида ижарада вақт ва бажариладиган ишни жамлаб шартнома қилиш жоиз эмас. Имом Фахруддин Қозихон раҳматуллоҳи алайҳи ушбу қоидани қуйидагича шарҳлайди:
والصحيح من مذهبه أن الإجارة فاسدة قدم العمل أو أجر إذا ذكر الأجر بعد الوقت والعمل وأما إذا ذكر الوقت أولاً ثم الأجر ثم العمل بعده أو ذكر العمل أولاً ثم الأجر ثم الوقت لا يفسد العقد لأنه إذا وسط الأجر فبذكر الأوّل عملاً كان أو وقتاً. الأجر بعده يتم العقد كان ذكر الثاني بعد ذلك إن كان وقتاً يكون للتعجيل وإن كان عملاً فذكره لبيان لعمل في ذلك الوقت فلا يفسد العقد.
“Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг мазҳабини тўғри тушуниш қуйидагича бўлади. Агар иш ва вақт биринчи айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса ижара фосиддир. Аммо вақт айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг иш айтилса ёки биринчи иш айтилиб, кейин иш ҳақи айтилса, сўнг вақт айтилса ижара фосид бўлмайди. Чунки иш ёки вақтдан қайси бири биринчи айтилса, кейин иш ҳақи айтилса келишув тамомига етган ҳисобланади. Ундан кейин вақт белгиланса вақт тезроқ қилиб беришни сўраш, иш айтилса мазкур вақтда қилинадиган ишни белгилаш ҳисобланади. Шунинг учун келишув фосид ҳисобланмайди” (“Фатавои Қозихон”).
Сизнинг ҳолатингизда вақт ва ишни қўшиб айтганингиз учун ижара фосид ҳисобланади. Ижара фосид бўлганда қилинган иш учун ажри мисл (урфда шу каби хизматга бериладиган ҳақ) берилади. Келишилган иш ҳақи бекор бўлади. Шунинг учун сиз уларга қилган ишлари учун урфга кўра ҳақларини беришингиз лозим.
Уларга ҳақларини олиб борсангиз ҳам олмасликларига келсак, бу ўзаро олди-бердиларда пулларнинг таъйин топишига оид масала. Ижара, яъни шахсларни ижарага олиш ҳам олди-берди муомаласига киради. У иш ҳақини қўлига олганда иш ҳақи берилган бўлади. Унга иш ҳақини бераман деб олиб борсангизу у олмайман, керак эмас деса, сўзининг зоҳирига кўра бу розилик аломати ҳисобланади. Сиз у маблағни ўзингизда қолдиришингиз ҳам мумкин ёки жуда кўнглингиз тўлмаса, бирор муҳтожга бериб юборишингиз ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar