ҚУРИЛИШ САНОАТИДА ЯНГИ ҲАМКОРЛИК ВА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР
"ZARAFSHAN GOLDEN GROUP" компанияси таъсисчиси Улуғбек Файзиев Хитой давлатида хизмат сафарида бўлиб туриб, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасида бир қатор йирик компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда.
Ташриф доирасида "KEDA" компанияси раҳбарияти билан учрашиб, деворбоп газоблок панеллари ва янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришилди. Ушбу замонавий ва энерготежамкор маҳсулотлар ички бозорда сифатли ва арзон маҳсулотлар таклифини оширишга хизмат қилади.
Бугунги кунда компаниямиз қурилиш саноати учун замонавий, энергия тежамкор ва экологик тоза материаллар ишлаб чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Янги лойиҳалар маҳаллий бозорда қурилиш тан нархининг пасайишига ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшиши шубҳасиз.
Хизмат сафари давомидаги учрашувлар ва ташриф натижали бўйича кейинги хабарларимизда батафсил маълумотлар берилади.
Компания Ахборот хизмати