“Маҳалла банкири” ҳудудларда ўз фаолиятини бошлади!
Президентимиз ташаббуси билан аҳоли манфаатларини самарали қўллаб-қувватлаш, уларга молиявий хизматларни яқинлаштириш ва маҳаллаларда иқтисодий фаолликни ошириш мақсадида йўлга қўйилган “Маҳалла банкири” лойиҳаси илк бор Наманган вилоятида фаолиятини бошлади.
Бу ташаббус доирасида Миллийбанкнинг малакали ходими Багратион Мусаев “Маҳалла банкири” этиб тайинланди. У ўзини бириктирилган маҳаллалардаги фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг молиявий эҳтиёжларини чуқур ўрганишга ва муаммоларга тезкор ечим топишга киришди.
Учқўрғонда “Маҳалла банкири” лойиҳасининг амалга оширилиши Президентимиз топшириқларининг амалда ҳаётга татбиқ этилаётганини яққол кўрсатиб турибди. Миллийбанк эса бу ташаббуснинг биринчи иштирокчиси сифатида маҳаллий аҳолига молиявий кўмак ва хизматлар тақдим қилишда янгича ёндашувларни намоён этмоқда.
@zebotukhtaeva