БУ ИЛЛАТНИНГ КАТТА-КИЧИГИ ЙЎҚ
Бобур ПРИМҚУЛОВ,
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.
Дарҳақиқат, коррупция иллатининг катта-кичиги бўлмайди. Шу боис йиғилишда давлатимиз раҳбари таъкидлаб ўтганларидек, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш доимий жараён бўлиши зарур. Хусусан, тиббиёт соҳасида ҳам маиший ва тизимли коррупция омилларини чуқур ўрганиш ва унга қарши кескин курашиш бугунги куннинг энг долзарб вазифалари сирасига киради.
Бу агентлик мутахассисларининг туманлар даражасига тушиб, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда таҳлиллар асосида аниқ чоралар кўриш имконини беради.
Бундан буён коррупциявий жиноятлар, айниқса, маиший коррупцияга барҳам бериш мақсадида шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари, ихтисослашган тиббиёт марказлари, поликлиникаларда жараёндаги масъулият ва жавобгарлик туйғусини кучайтиришга жиддий эътибор қаратамиз. Тиббиётнинг барча бўғинида коррупциядан холи муҳит яратиш орқали сифатли хизмат, очиқлик ва шаффофлик таъминланади.
Бобур ПРИМҚУЛОВ,
Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.