Россияга ишлаш учун биринчи марта янги келаётган одамга нима маслаҳат берган бўлардингиз?
Нимадан бошласам экан 😅
1️⃣Биринчи навбатда рус тилини мулоқот даражасида мустаҳкамлаб олинг. Чегарада нега келганингизни сўрашса, текширувдан ўтаётганда буйруқларни тушуниб, мулоқотга киришиб бажарсангиз бемалол ўтиб келасиз.
2️⃣Иккинчи навбатда эса тиш, ўпка, бел, бош, оёқ-қўл, ҳаммасини бир қатор текширувдан ўтказиб, даволаш керак бўлганларини даволаб келинг. Ҳар хил оғир касалликлар чиқса патент бермайди. Қийналиб қоласиз. Даволаш чала қолган касалликлар эса янги иқлимда кучайиб кетиши мумкин.
3️⃣Ўзингиз билан 400-500 долларга тенг пул олиб келинг. Дастлабки харажатларингиз камида шунга тенг бўлади. Келибоқ иш топиб, ўрнашгунингизча фақат харажатда бўласиз, ишонаверинг.
4️⃣Қаерда, ким бўлиб ишлашингиз, яшаш жойингизни режалаштиринг. Шунга қараб, ўзингизни тайёрланг. Масалан, вакансияларни сайтларда (rabota.ru, superjob.ru, hh.ru ва бошқа расмий сайтлар) қараб, сиз танлаган касб эгаларидан талаб қилинадиган вазифаларни чамалашингиз мумкин. Ишонинг, Россияда тажрибали ишчилар учун иш берувчилар жуда қаттиқ курашади. Ўз жойингизни топишингизда малакангиз ва тил билишингиз жуда муҳим.
5️⃣Паспортингизни 2-3 нусхада нотариал таржима қилиб келинг. Чегарад миграция картасини таржимага қараб тўлдиришлар , регистрация, ИНН, СНИЛС олишда, банк картасини очиш — ҳамма жойда маълумотингиз бир хил киритилиши учун бу жуда керак. Устига ҳамма ерда “перевод” олиб қолишади 😅
Янги келаётганларга сиз қандай маслаҳат берган бўлардингиз?
@zarnigor1