zakovat.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Заковат" газетасининг расмий канали

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Курс
💸Доллар ва рубль курси кўтарилди
Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 28 апрель куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Тахмин
❗️IQ даражаси бўйича дунё давлатларининг янги рейтинги эълон қилинди.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Коинот
🛰 Туркий давлатлар ҳамкорликда сунъий йўлдош учиришга тайёргарлик кўрмоқда. Ўзбекистонда унинг двигатели ясалиши режа қилинмоқда!
Uzcosmos хабарига кўра, Озарбайжонда ўтаётган “Space Technology Conference-2025” доирасида Туркия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қирғизистон космик агентликлари раҳбарилари бу борада келишиб олишган.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Табиат
🌳 Ўзбекистондаги яна 9 ноёб дарахт MonumentalTrees.com халқаро рўйхатига киритилди
Булар:

▪️Чимбой тумани ҳудудидаги ёши 100 йилдан ошган қайрағоч дарахтлари (5 та),
▪️Жиззах шаҳридаги ёши 200 йилдан ошган тут дарахти,
▪️Каттақўрғон шаҳридаги 250-300 ёшли тут дарахти,
▪️Нарпай туманидаги 450 йиллик ва Пайариқ туманидаги 1000 ёшдан ошган чинор дарахтлари.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур халқаро рўйхатга ўз табиий мерос объектларини киритган биринчи ва МДҲ давлатлари орасида учинчи давлатга айланди.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Бўларканку
🚘 Энди машинани рўйхатдан ўтказиш учун ЙПХ инспекторини исталган жойга чақириш мумкин
Бугундан бошлаб my.gov.uz портали орқали автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза юбориш имконияти синов тариқасида ишга туширилди.

Ҳозирча бу хизмат фақат Тошкент шаҳридаги “Файзобод” РЎ ва ИО бўлимида амалга оширилмоқда. Агар синов муваффақиятли ўтса, тизим бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.

Ариза беришда икки йўлдан бири танланади:
🔸РЎ ва ИО бўлимига бориш орқали;
🔸Сайёр хизмат — ЙҲХХ ходими уйингизга келади (қўшимча тўлов асосида).

Тўловлар (БҲМ асосида):
🔸Рўйхатдан ўтказиш: 6.84 баробар;
🔸Давлат рақами: 3.5 баробар;
🔸Техпаспорт: 0.7 баробар;
🔸Техник кўрик: 0.1 баробар.

Сайёр хизмат (10 км.гача):
▪️1 кунда: 4 баробар;
▪️3 кунда: 3 баробар;
▪️5 кунда: 2 баробар;
10 км.дан ортиқ масофага — ҳар бир км учун 0.05 баробар қўшилади.

Ариза бергандан сўнг, тўлов қилинса, Файзобод РЎ ва ИОга бориб, белгиланган рақамни айтасиз, кўрик ўтказилади ва сизга рақам ҳамда техпаспорт берилади.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Дунё
🚩 🇵🇰 Покистон Ҳиндистон билан урушга тайёрлигини билдирди
"Раҳмат, Моди — сен миллатимизни бирлаштирдинг. Урушни хоҳлайсизми? Унда бошланг. Покистон бунга тайёр", дея баёнот берди Покистон Мудофаа вазирлиги Х саҳифасида.
Шу билан бирга, икки давлат ўртасидаги зиддият кучайиб бораётгани кўпчиликни жиддий хавотирга солмоқда. Чунки ҳар иккиси ҳам ядровий қуролга эга.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Ҳайвонот
▶️ Дунёдаги энг кекса ит вафот этганида 29 ёшда эди.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Биласизми?
▶️ Google дастлаб BACKRUB деб номланган!
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Бўларканку
💳Поезд чипталари, коммунал хизматлар ва маркетплейслардаги харидлар учун 100% нақдсиз тўлов шаклига ўтиш таклиф қилинди
Ўзбекистондаги йирик тўлов операторлари Стратегик ислоҳотлар агентлиги вакиллари билан учрашувда шундай таклифни илгари сурди.
Бундан ташқари, автотураргоҳларга ҳам нақдсиз тўловларни қабул қилиш мажбуриятини юклаш ҳам таклиф этилди.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Курс
💸Доллар курси кўтарилди, рубль арзонлади
Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 25 апрель куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Имтиёз
🔰 Ресторан ва кафелар учун кешбек қайтариш тартиби янада соддалашди — имкониятдан фойдаланинг!
▫️Ҳурматли тадбиркорлар, умумий овқатланиш корхоналари — яъни ресторан ва кафелар учун солиқдан КЕШБЕК олиш шартлари енгиллаштирилди!

Эндиликда, фаолиятдан олинган даромад умумий даромаднинг 80%ини ташкил этган тақдирда ҳам, тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтариб олиш мумкин (ПФ-67-сон, 18.04.2025 й.). Бу аввалги 90%лик талабдан анча қулай.

Қолаверса, агар сизнинг ойлик товар айланмангизда нақд пулсиз тушум (терминал ёки мобил тўловлар) 60%дан ошса — бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40%и, агар 60%га етмаса — 20%и КЕШБЕК сифатида қайтарилади.

Республикада жами умумий овқатланиш йўналишида қўшилган қиймат солиғи тўловчи 2 428 та корхона фаолият юритмоқда. 2024 йил январь-февраль ойларида Низом талабларига мос келадиган 776 та корхонада 721,1 млрд сўм товар айланмаси амалга оширилиб, 10,5 млрд сўм ҚҚС тўланган. Ушбу корхоналарда 4,2 млрд сўмлик КЕШБЕК қайтариб олиш имконияти вужудга келган.

❗️Бироқ, берилаётган имтиёз ва енгилликларга қарамасдан 2025 йил январь-февраль ойларида 69 та корхона 583,1 млн сўм кешбекдан фойдаланган холос.

Тадбиркорлар! Бу имтиёз айнан сиз учун! Яширин иқтисодиётни камайтириш, нақдсиз ҳисоб-китобни ривожлантириш ва энг асосийси — бизнесингизни ривожлантириш учун ҳукумат сизга қўллаб-қувватлаш йўлини очди.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Нигоҳ
😱 Бухорода матбуотга муносабат ачинарли аҳволдаАбдусаид Кўчимов, Ўзбекистон Республикасида
хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси

"…Бухоро йўқотилган қадимий шон-шавкатини тиклаб боряпти. Аммо камчиликлар, тузатиш, тўғрилашга муҳтож ўринлар ҳам оз эмас.
…Ислоҳотлар кўзгуси бўлмиш матбуотга муносабат эса... Вилоятнинг отахон газетаси ҳисобланган «Бухоронома» бор-йўғи 1000 нусха атрофида чоп этиляпти. «Когон ҳаёти»нинг адади 200 та... Маҳаллий амалдорлар ичида «Бизга газета-журналларнинг кераги йўқ» дейдиганлари кўпайиб бормоқда. Коррупция, порахўрлик каби иллатлар урчишининг сабабларидан бири шунда эмасмикан?"...
📝 «Ishonch» газетасининг 2025 йил 24 апрелдаги 51-52-сонидан.
Батафсил: http://ishonch.uz/news/3768
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Таҳлил
💵 Хорижий инвестициялар кўпроқ қайси ҳудудга киритилмоқда?
2025 йилнинг 1 чорагида Ўзбекистон ҳудудларига киритилган жами инвестициялар 120 трлн сўмни ташкил қилди, шундан 71% — хорижий инвестициялар.
Инвестициялар улушида хорижий сармоя миқдори энг кўп бўлган ҳудуд – Сирдарё бўлди. Бу ерда чет эл маблағлари жами сармояларнинг 84%ини ташкил қилган.
Лекин маблағ миқдори ҳисобида, энг кўп хорижий инвестиция - Тошкент вилоятига киритилган - 11,3 трлн сўм, иккинчи ўринда Наманган — 10,3 трлн ва Тошкент шаҳри - 8,6 трлн сўм.
Энг кам маблағ киритилган ҳудуд Хоразм вилояти— 2,4 трлн сўм.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Таққослаш
📊 Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп савдо қилган ТОП-5 давлатлар қайси?
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Тарих
▶️ Буюк Колумб бир пайтлар Ер нок шаклига эга эканлигига ишонган.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Организм
▶️ Ақл тишлари ҳар қандай ёшда ўсиши мумкин.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Курс
💸Доллар курси кўтарилди, рубль арзонлади
Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 24 апрель куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Қарор
🇺🇿 Ҳукумат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги стоматология, жумладан, болалар стоматология поликлиникаларини тўлиқ хусусийлаштиради.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Бугуннинг_гапи
🔰 UzАutо Мotors, Ўзметкомбинат, иссиқлик электр станциялари ва бир неча корхоналар сотилади
▫️Давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банклари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистонда 29 та корхонанинг давлат акциялари халқаро маслаҳатчилар иштирокидаги аукционга қўйилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган қарорда маълум қилинди.

Қарорга кўра, сотиладиган улуши билан қуйидаги корхоналар профессионал консултантларни жалб қилган ҳолда  халқаро ва маҳаллий бозорларга оммавий савдога чиқарилиши режалаштирилган:

“Universal Mobile Systems” МЧЖ – 100%;
UzAuto Motors АЖ – 99,7%;
“UzAuto Motors Powertrain” АЖ – 100%;
“Ubekinvest ЭИСК” АЖ – 75,24%;
“Ўзағросуғурта” АЖ – 99,35%;
“Uzbekistan GTL” МЧЖ – 100%;
“Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ – 96,7 фоиз;
“Трансгазмахсусқурилиш” АЖ – 77,6%;
“Махсусэнергогаз” АЖ – 41%;
Тўрақўрғон, Янгиангрен, Ангрен, Сирдарё, Тошкент, Навоий, Тахиатош ИЭС – 100 фоиз;
Муборак, Фарғона иссиқлик электр станциялари – 100 фоиз;
“Технопарк” МЧЖ – 100 фоиз;
“Uzbek Leasing International” АЖ – 45,5%;
“Ўзағролизинг” АК – 97,5%;
“Тошкент трактор заводи” МЧЖ – 100 фоиз;
“Шеробод цемент заводи” МЧЖ – 100 фоиз;
“Йўлқурилиш” АЖ – 100%;
“Ўзсувқурилиш” АЖ – 100%;
“Шарғункўмир” АЖ – 99,93%;
“Ўзметкомбинат” АЖ – 91%;
“Навоийазот” АЖ – 75%.

Шунингдек, келаётган 5 йил ичида халқаро молия экспертлари ҳам жалб этилиб, Давлат активларни бошқариш агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги биргаликда  давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқаради.
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz


#Автоолам
🚗 Иккиламчи авто бозорида нархлар пасаймоқда
Макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълумотига кўра, 2025 йил март ойида маҳаллий оммабоп машиналар нархи январга нисбатан қуйидагича арзонлашган:

Маҳаллий оммабоп автомобиллар:
🔸Onix – $1000 гача арзонлашган
🔸Lacetti, Cobalt, Nexia, Spark, Damas – турли даражада $70–$600 гача тушган

Люкс моделлар:
🔸Equinox – $2400 гача тушган
🔸Malibu, Tracker – баъзилари арзонлашган, баъзиларида ўзгариш кузатилмаган

Электромобиллар (BYD):
🔸E2, Han, Song Plus, Yuan Up – $200–$1200 гача арзонлашган

Хорижий моделлар (Kia):
🔸Sorento, Sportage, K5, Seltos – $500 дан $3000 гача пасайган...
👉 @zakovatinfo
📲
www.zakovat.uz

20 last posts shown.