#Мақола.
#Мавзу: Қиш фасли ғаниматдир.
Мана юртимизга тӯрт фаслни бири қиш фасли ҳам кириб келди.
Ҳар фаслни ӯзига яраша гӯзаллиги бор. Баҳор фасли янгиланиш ва яшариш фасли бӯлиб бутун бир олам гулга бурканиб кӯзимизни қувонтиради.
Ҳар фаслни ӯзига яраша гӯзаллиги таровати бор албатта.
Мана энди қиш фасли.
Ёғаётган ҳар бир қор зарраси ӯзгача гуллар шаклида ёғади, қарангки бир-бирига ӯхшамайди. Кӯрганда кӯзлар қувнайди. Гӯзал Мусаввир, Аллоҳга ҳамду-санолар айтамиз.
Қиш фаслига беғубор кунларга етганимизга беҳисоб шукроналар қиламиз.
Ҳамма томон оппоқ бурканиб Она замин оромда, дову-дарахтлар уйқуда.
Кунлар қисқа, тунлар узун бӯлгани боис Мӯмин мусулмон инсонларга бу жуда катта имконият. Тунлар таҳажжуд номозларни бемалол ӯқишлари, Кунлар салқин қисқа бӯлгани учун рӯза тутишга қийналмайдилар. Шунинг учун ҳар бир мусулмон кишилар бу кунларда ибодатларда бардавом бӯлиб бу қиш кунларидан унумли фойдаланишлари Қуръон ёдлаш ва ӯқишлари учун ҳам бу кунлар ғанимат Аммо ҳар бир мусулмон инсон йилнинг ҳар бир кунларни ғанимат билиб ибодатда бардавом бӯлиши жоиздир. Негаки умр қисқа ҳар бир кунлар ғанимат эканлигини унутмаслигимиз лозим.
Аллоҳ таъоло Қуръони карим оятларида марҳамат қилади: Аллоҳ имон келтириб, яхши ишларни қилганларга мағфират ва улуғ мукофотларни ваъда қилди.(Моида сураси 9-ояти). Демак ҳар бир қилган ибодатларимиз, ҳар бир яхшилик йӯлида қилган амалларимиз билан икки дунё саодатига эришамиз ИншаАллоҳ. Шунинг учун бу совуқ кунларда ибодатларда бардавом бӯлиш билан бирга, балки ночор оилалар ҳолидан хабар олишимиз беэътибор бӯлмаслик ҳар бир мусулмон кишиларнинг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Косонсой тумани расмий отинойиси Худойбердиева Хосият.
https://t.me/zakiyyauz