Чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узилмоқда(ми?)
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узилмоқда" мазмунидаги хабарлар тарқалганди. Бироқ "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бу хабарни рад этди.
Қайд этилишича, ташкилот ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан техник ишлар олиб борилаётганлигини, амалиёт тўлиқ ишга туширилиши билан ОАВ орқали расмий маълумот берилишини хабар берган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги турли хил канал админларидан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни илтимос қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 январь санасида Президент фармони мувофиқ чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини жорий этиш белгиланган.
@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг✅