Самарқанд ва Тошкент вилоятида пора талаб қилган газчи ва "светчи" қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими ва Давлат хавфсизлик хизматининг ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, "Булунғур туман газ" газ таъминоти ходими пора билан қўлга тушди.
Газчи, фуқаронинг хонадонида табиий газ таъминотидан аниқланган 1,6 млн сўм зарарни 14 млн сўм деб кўрсатиб, зарарни камайтириш эвазига 4,4 млн сўм пора олган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, Олмалиқ шаҳар электр таъминоти компаниясининг ҳисобчиси ҳам фуқаронинг электр таъминотидан 5 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериш эвазига 3 млн сўм пора талаб қилган. Ҳодиса жойида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қўлга олинган ҳар икки шахсга қарши Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари бошланган.
@YURTIMIZDA
Бизга обуна бўлинг✅