МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ (Онлайн😲) БЕКОР ҚИЛИШ?
#SAVOL
Хусусий ташкилотда муддатли меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз, шартнома вақти тугаши биланоқ, меҳнат шартномасини бекор қилиб юбориш мумкинми? Меҳнат шартномасини онлайн бекор қилиб, ходимни ишдан бўшатиб юборса бўладими?
#JAVOB
🤔Муддатли меҳнат шартномаси нима?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 110-моддасига кўра, меҳнат шартномаси номуайян муддатга ёки муайян муддатга тузилади. Агар меҳнат шартномасида унинг амал қилиш муддати шартлашилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади. Муддатли меҳнат шартномасининг муддати келажакда юз бериши мумкин бўлган воқеа-ҳодисаларга боғлаб қўйилиши ҳам мумкин. Уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тузилган меҳнат шартномалари муайян муддатга тузилган (муддатли) меҳнат шартномаси деб аталади.
☝️Муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш?
Энди бевосита саволга жавоб берсак, умумий қоидага кўра, ҳар қандай меҳнат шартномаси бекор қилиш асосидан қатъий назар, шартномани бекор қилмоқчи бўган тараф иккинчи тарафни олдиндан огоҳлантириши шарт, айрим ҳолларда шартномани бекор қилиш тўғрисида касаба уюшмасининг розилигини олиш ёки уни хабардор қилиш талаб этилиши мумкин.
Меҳнат Кодексининг 158-моддасига кўра, Муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинади. Меҳнат шартномасини унинг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилиш тўғрисида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ушбу асос бўйича тугатишга қарор қилган тараф бошқа тарафни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак, бундан иш жойи (лавозими) сақланаётган ходим йўқ бўлган даврга тузилган муддатли меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати тугайдиган ҳоллар мустасно.
Агар меҳнат шартномасининг муддати тугаганидан кейин якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этса ва тарафлардан бирортаси ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда бир ҳафта давомида уларнинг тугатилишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга тузилган деб ҳисобланади.
Иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
😇 Меҳнат шартномасини онлайн бекор қилиш?
Бизнингча, меҳнат шартномаси космосдан туриб бекор қилинган тақдирда ҳам, агар белгиланган тартибда муайян меҳнат шартномасини бекор қилиш талабларига риоя қилинса, қонун бузилиш ҳолати ҳисобланмайди.
Муддатли меҳнат шартномасини муддати тугаганлиги муносабати билан бекор қилишнинг зарурий шарти, шартномани бекор қилишдан манфаатдор тараф бошқа тарафни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида уч календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириши керак. Мазкур ҳаракат меҳнат шартномаси муддати тугагандан сўнг бир ҳафта ичида амалга оширилишига эътибор қаратиш лозим. Ходимни огоҳлантирмасдан ишдан бўшатиш меҳнат ҳуқуқи бузилиши ҳисобланади.
Савол юбориш👇
👉@Yurist_724
🫵 Бизга қўшилинг!
https://t.me/yuridik_blog