Гарчи меҳнат муносабатлари бўйича етук мутахассис бўлмасам-да, ҳозирги кундаги бутун дунёда меҳнат қонунчилигида ўз аксини топган меҳнаткашларнинг фундаментал ҳуқуқларига эришиш учун XIX-XX асрларда жуда кўплаб, кенг қамровли қўзғолонлар, иш ташлашлар, митинглар ўтказилганидан хабарим бор.
Масалан Буюк Британия ва Францияда иш вақтини 16 соатдан 12 соатга, 12 соатдан 10 соатга тушириш учун кўплаб қўзғолонлар бўлиб ўтган. ХХ аср бошларида АҚШ да кончилар оммавий равишда иш ташлашган.
Умуман олганда,
📍Бир кунда максимал 8 соат, ҳафтада 40 соатлик иш вақтининг чегараси;
📍Бир йилда камида бир маротаба иш ҳақи сақланган ҳолда меҳнат таътилига чиқиш;
📍Ходимдан истаган пайт арзимас буюмдек воз кечиш амалиётини чеклаш;
📍Болалар меҳнатини таъқиқлаш;
📍Иш вақтида, хизмат вазифасини бажараётганда вафот этганлик, касб касаллигига чалинганлик ва бошқалар учун компенсация тўловлари тўлаш ва ҳоказо ҳоказо меҳнат ҳуқуқларига эришиш осон бўлмаганини яхши англайман.
Лекин орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамасдан мана шу фундаментал ҳуқуқларни қўллаш, улардан фойдаланиш борасида ҳалигача анча орқадамиз.
Айниқса, иш вақти ва дам олиш вақти билан боғлиқ ҳуқуқларнинг амал қилиши ҲМҚОларни ўзидаям ачинарли ҳолатда.
Биз ҳали бу муммоларни ечиб улгурмасимиздан юқоридаги номи саналган мамлакатларда ҳафтада 3-4 кур ишлаб, 4-3 кун дам олиш режимига ўтилаяпти.
"Ҳаммасига кулиб қўйдим" деб қўл силтаб кетаверсак ҳам бўлмайди)
https://t.me/yuridik_blog