ЎЗБЕКИСТОНДА ЮРГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛИШИ МУМКИНМИ⁉️
#қизиқарли_кейс
Assalomu alaykum
Xorijiy fuqaro 01 bilan GAI ga tushsa va ishi sudga oshsa qanday yengillik va imtiyozlar bor.
Avto xaydash xuquqini berish uchun nima qilsa bo'ladi.
Rahmat oldindan
#ЖАВОБ
Аввало, маст ҳолатда транпорт воситаси ҳайдаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланганлигига тўхталиб ўтамиз:
✅ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддасига кўра
❗️Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши —
транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
🤔 Ўз ўрнида савол туғилади мазкур қоидалар Ўзбекистонда бўлиб турган чет эл фуқароларига ҳам тадбиқ этиладими⁉️
✅ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 9-моддасига кўра
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс бу ҳуқуқбузарлик содир этилган вақт ва жойда амал қилаётган қонунчиликка асосан жавобгарликка тортилади.
✅ Шунингдек мазкур кодекснинг 17-моддасига кўра
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилишлари лозим.
Иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан ушбу Кодекснинг Ўзбекистон Республикаси қатнашчи бўлган халқаро шартномалар ва битимларга зид бўлмаган қисми қўлланилади.
✅Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 81-83-бандларига кўра
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари Қоидаларни бузганлиги учун умумий асосларда маъмурий жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон Республикасига автосайёҳ сифатида келган ёки халқаро юк (йўловчи)ларни ташиётган ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, ҳуқуқбузарга расмийлаштирилган маъмурий баённома ва унинг ҳайдовчилик ҳужжатлари бир сутка ичида буюртма хат орқали ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳудуддаги судга маъмурий чора кўриш учун тақдим этилади.
❕Шундай қилиб, юқоридагиларга кўра якуний хулоса шуки, чет эл фуқаролари Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этганда, умумий тартибда Ўзбекистон фуқароси қандай жавобгарликка тортилса, у ҳам шундай жавобгар бўлади, бу чет эл фуқароси экан деб ҳеч қандай имтиёзлар берилмайди.
П.С: Ўзи нега энди унга имтиёз берилиши керак, гарчи у хорижий давлатдан келиб, бизни қонунларимизни бузса, айниқса, маст ҳолатда транспорт воситасини ҳайдаса?!
Бизга қўшилинг:
👉 @Yuridik_blog 👈